Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Бухгалтерия ҳисобининг методи (усуллари)
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.2.3. Бухгалтерия ҳисобининг методи (усуллари).
Фан ўз предметини ўрганиш учун албатта қандайдир усуллардан фойдаланади. Бухгалтерия ўз маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари ва уларни хўжалик жараёни натижасида ўзгаришини ҳужжатларда, ягона пул кўринишида, яъни баҳолаш ёрдамида, счётларда икки ёқлама ёзувдан фойдаланиб акс эттиради. Ҳисоб тўғри юргизилаётганини инвентаризация ёрдамида аниқлаб, маълумотлар асосида эса керакли калькуляция олиб борилади, баланс ва ҳисобот шакллари тузилади. Бухгалтерия хисобининг услуби бухгалтерия ҳисобининг предмети ҳақида ишончли кўрсаткичлар олишни таъминлайди. Бу кўрсаткичлар 2 гуруҳга бўлинади: корхона маблағларининг ҳажми, таркиби, жойлашиши ва фойдаланиши, иккинчиси эса, маблағлар манбаи ва уларнинг мақсадли мўлжалидир. Кўрсаткичлар гуруҳи ўзаро боғлиқликда бўлиб, уларнинг ҳар иккиси ҳам корхона маблағини акс эттиради. Шунинг учун ҳам кўрсаткичларнинг 2 гуруҳи ҳам (пул кўринишида) ўзаро тенг бўлиши лозим (баланс орқали умумлаштириш). Балансда умумлаштиришга эга бўлиш мақсадида счётнинг қуйидаги усуллари қўлланилади: хўжалик маблағларини баҳолаш ва калькуляция; бухгалтерия ҳисоби счётларининг тизими ва хўжалик жараёнларини счётларда икки ёқлама ёзув усулида акс эттириш; ҳисоб регистрлари маълумотларини умумлаштириш бухгалтерия ҳисоби усулининг элементлари қуйидагилардан иборат: 1. Ҳужжатлаштириш 2. Инвентаризация 3. Счетлар тизими 4. Икки ёқлама ёзув 5. Баҳолаш 6. Калькуляция 7. Баланс 8. Ҳисобот Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири баҳолаш бўлиб, унинг аҳамияти бутун халқ хўжалиги миқёсида ҳам каттадир. Баҳолаш – хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини пул ўлчови бирлигида акс эттириш усулидир. Бизга маълумки, корхона фаолиятида ишлатиладиган хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари турли бўлиб, уларни ўлчов бирликлари, шакл ва тузилишлари, ташкил топишлари ҳар хил кўринишга эгадир. Корхона хўжалик фаолиятида рўй берадиган хўжалик жараёнлари натижасида маблағ ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳам миқдор, ҳам ҳажм жиҳатдан ўзгариши ҳам табиий ҳолдир. Демак, улар ҳисобини юритиш учун ягона ўлчов бирлиги – пулдан фойдаланмасликни иложи йўқ. Корхона мулки ҳисоби юритилаётганда, улар баҳоланади. Калькуляция - таннархни аниқлаш демакдир. Ушбу усулдан корхона мулкларидан баъзилари ҳисобини юритишда фойдаланилади. Масалан: ишлаб чиқарилган маҳсулот, материал таннархини аниқлаш. Шунингдек, савдо корхоналаридаги муомала харажатлари, моддалари, суммаларини товарлар бўйича тегишли равишда тақсимлашда ҳам калькуляциядан фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу усули бошқа усуллар билан узвий боғликликдадир. Умуман, эътибор берилса бухгалтерия ҳисобининг ҳамма усули ҳам ўзаро узвий боғликликдадир. Калькуляция усулини счётлар тизими билан боғлиқлиги шундаки, калькуляция қилиниши талаб этилаётган маблағ билан боғлиқ харажатлар тегишли счётларда акс эттирилганлигидир. Баҳолаш билан калькуляциянинг боғлиқлиги шундаки, калькуляция оркали аниқланган таннархлар баҳолаш кўринишида ҳисобга олинади. Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил этишда, ҳисоб юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб беришда зарурийдир. Корхонада мавжуд бўлган бойликлар сақланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида, юритилаётган ҳисоб маълумотлари нечоғлик ҳақиқийлиги, тўғрилигини текшириш мақсадида инвентаризация ўтказилади. Корхонадаги бойликлар деганда, асосий воситалар, номоддий, активлар, ишлаб чикариш захиралари, тайёр махсулот, товар, пул маблағлари ва бошқа молиявий активлар тушунилади. Корхонанинг молиявий мажбуриятлари хам инвентаризация килиниб, бундай мажбуриятларга кредиторлик қарзлари, банк кредитлари, олинган қарзлар тушунилади. Корхоналарда йиллик ҳисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, ҳақиқий маълумотлар асосида бўлмоғи лозим. Бу шарт бажарилиши учун ҳам корхона инвентаризацияси ўтказилмоғи шартдир. Бухгалтерия ҳисобининг счётлар тизими ва иккиёқлама ёзув, баланс ва ҳисобот каби усуллари кейинги мавзуларда тўлиқ ўрганилади. Ҳужжатлаштириш - бу бухгалтерия ҳисобида маблағлар ҳаракатини белгиловчи, унга қонуний куч берувчи жараёндир. Ҳужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилган хўжалик операцияларини тартибга солиш учун асос яратилади. Ҳужжатлаштиришга асосан маблағлар ҳаракатини тасдиқловчи ҳуқуқий асос яратилади. Инвентаризация - корхона маблағларини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир. Моддий жавобгар шахс белгиланган муддатларда корхона бухгалтериясига ўз ҳисоботини топширади, унда ҳисобот даврида товар ва моддий бойликлар ҳолатидаги ўзгаришлар ўз ифодасини топади. Инвентаризация ёрдамида товар ва моддий бойликларни тўлиқлиги, сифати, истеъмолга яроқлилиги аниқланади. Инвентаризация ўтказиш тартиби, натижаларни аниқлаш меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солингандир. Икки ёқлама ёзув ва счётлар. Бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятларидан бири амалга оширилган хўжалик операциялари тегишли счётларда икки ёқлама ёзув билан кўрсатилади. Ҳар бир амалга оширилган хўжалик операцияси бирини кўпайиши, иккинчисини озайишига олиб келади. Корхона маблағларининг ҳолатини ўрганишда у ёки бу маблағларга бўлган талабини аниқлашда счёт кўрсаткичлари асос учун ўрганилади. Амалга оширилган хўжалик операцияларини тегишли счётларда икки ёқлама ёзув билан расмийлаштириш ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби счётларини юритишдан асосий мақсад, ҳужжатларда керакли пайтда умумлаштирилган маълумотларни олиш имконияти мавжудлиги, счётларда бундай маълумотларни тайёр ҳолда олиш мумкин. Ўз навбатида счётлар икки гуруҳга, яъни хўжалик маблағларини ҳисобга олувчи счётларга ва хўжалик маблағларининг манбаларини ҳисобга олувчи счётларга бўлинади. Баланс ва ҳисобот. Корхона ва ташкилотлар мулк шаклидан қатъий назар мавжуд асосий ва айланма маблағлари ҳолатини доимо назорат қилиб боришлари керак. Бухгалтерия балансида хўжалик маблағлари жойланиши ва ташкил топиш манбалари маълум муддатга пул ифодасида кўрсатилади. Хўжалик жараёнларини вақти-вақти билан кўздан кечириш бухгалтерия ҳисобида уларни тавсифловчи кўрсаткичлар устидан кузатиш йўли билан амалга оширилади. Бундай кўрсаткичлар хўжалик фаолиятининг барча асосий участкалари бўйича белгиланади. Бу - ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми, фойда ва рентабеллик, таннарх ва бошқалардир. Буларнинг ҳаммаси ҳисоб маълумотлари асосида бюджетнинг бажарилишининг йиғма тизимини ифодаловчи ҳисоботда акс эттирилади. Ҳисобот - ҳисоб-китобларнинг илмий асосланган тизими ёрдамида тузилади. У ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткичларнинг тўғрилигини ва уларнинг ўтган даврдаги ҳудди шундай кўрсаткичлари билан ҳамда корхонанинг молиявий аҳволини баҳолаш мақсадида бошқа корхоналарнинг ҳудди шундай кўрсаткичлари билан солиштириш мумкинлигини таъминлайди. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, баланс ва ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотларини якунловчи умумлаштириш усули ҳисобланади десак бўлади. Бу усуллардан фойдаланиш бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифалари ҳисобланган корхона ва унинг таркибий бўлинмаларини бошқариш, корхонанинг молиявий аҳволини баҳолаш каби муҳим бўлган вазифаларни ечишни таъминлайди. Корхонада тезкор бошқариш ҳужжатлар ва счётлар маълумотлари бўйича ҳар куни амалга оширилади, лекин у узоқроқ бўлган муддатдаги корхоналар ишини чуқур таҳлил қилиш имконини бермайди. Хўжалик фаолияти натижаларини узоқ бўлган вақтлар учун ҳар томонлана ва мукаммал таҳлил қилишни фақат баланс ва ҳисобот ёрдамигина амалга ошириш мумкин. Бухгалтерия ҳисобининг аниқ объектлари бўйича юқоридаги усулларни қўллаш тартиблари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида (БҲМС) ўз ривожини топди. Амалиётда қуйидаги БҲМСлар тасдиқланди: Молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг концептуал (тамойил) асослари; Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот; Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад; Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот; Товар-моддий заҳиралар; Асосий воситалар; Лизинг ҳисоби; Номоддий активлар; Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига қўйилган сармоялар ҳисоби; Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот; Давлат субсидияларини ҳисоби ва давлат ёрдамини очиб бериш; Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар; Молиявий инвестициялар ҳисоби; Акцияга тўғри келадиган фойда; Қўшма фаолиятда қатнашиш улушини молиявий ҳисоботда акс эттириш; Бухгалтерия баланси; Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги кутилмаган ҳодиса ва хўжалик фаолиятида содир бўладиган воқеалар; Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари; Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш; Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби тўғрисида; Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби; Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобни шакллантириш; Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling