Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.4.4. Синтетик ва аналитик ҳисоб.
Хўжалик жараёнлари рўй бериши натижасида хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини доимо миқдорий, таркибий ва жойлашиши жиҳатидан ўзгариб боришини ҳужжатлаштириш, бухгалтерия проводкалари ёрдамида счётларда акс эттириб бориш бухгалтерия ҳисобини асоси ҳисобланади. Счётларни улар маълумотларни қай даражада акс эттиришига қараб синтетик ва аналитик счётларга ажратиш мумкин. Синтетик счётларда хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилиб, пул ўлчови бирлигида акс эттирилади. Синтетик счётлар орқали юритиладиган ҳисоб эса синтетик ҳисоб деб аталади. Аналитик счётлар эса хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотларни алоҳида турлари бўйича, аниқ кўрсаткичлар орқали олишда фойдаланилади. Аналитик счётлар миқдори у қўлланаётган корхона, ташкилот ва муассасанинг иқтисодиётнинг қайси соҳасида эканлигига, уларнинг фаолият тури катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. Аналитик счётлар бўйича юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб дейилади. Қуйидаги мисоллар орқали синтетик ва аналитик счётларни бир-биридан фарқи ва шу билан бирга уларни ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқамиз. «Товарлар» счёти 2900 рақами билан белгиланиб синтетик счёт ҳисобланади. Товарлар хўжалик маблағларининг айланма (оборот) активлар қисмига кириб, муомала соҳасида бўлади. Шунинг учун ҳам бу счёт активдир. «Товарлар» счёти дебети қолдиғидаги сумма савдо корхонасидаги мавжуд бўлган товарлар қийматини билдиради, аммо товарлар қайси туридан қанча қолганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам пул ўлчови бирлигида, ҳам натура ўлчов бирлигида аналитик счётлар орқали олиш мумкин. Синтетик ва аналитик счётларни бир-биридан фарқи синтетик счётларда хўжалик маблағлари ва улар манбалари умумлаштириб кўрсатилса, аналитик счётларда эса улар ҳақидаги маълумотлар уларнинг турлари бўйича алоҳида-алоҳида, ҳамда уч ўлчов бирлигини ҳам қўллаб акс эттирилади. Товарларни умумий қиймати 2910 «Омбордаги товарлар» синтетик счётидан олинади, яъни 275200000. Шундан, «SINO» музлатгичлар - 5та 40 000 дан - 200. 000 сўмгача, «Электролюкс» - 12 та 800000дан - 9.600000 сўмгача, «Uz DAEWOO» - 20 та 400. 000 дан - 8000000 сўмгача «Видеоиккиликлар»: «DAEWOO» 15 та - 120 000 дан 1 . 800 000 сўмгача, «Samsung « 28 та - 140 000 дан 3.920. 000 сўмгача «Filips» - 20 та - 200 000 сўмдан 4.000 000 сўмгача. Аналитик счётлардаги маълумотларнинг жами уларни умумлаштирувчи синтетик счётнинг маълумоти билан тенг келиши зарурлиги - бу счётларнинг ўзаро алоқадорлигини ва бир-бирини тўлдириб боришини билдиради. Корхона хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларини ифодаловчи синтетик счёт ва аналитик счётлар ҳам худди шу тартибда бўлади. Масалан, машина ва ускуналарнинг эскиришининг синтетик ҳисоби 0230 «Машина ва ускуналарнинг эскириши» счётида юритилиб, пассив счёт ҳисобланади. Корхонада мавжуд бўлган машина ва бошқа ускуналарнинг эскириши уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади ва бу машина ва ускуналарнинг эскиришининг аналитик ҳисоби ҳисобланади. Аналитик ҳисоб ёрдамида аниқланган эскириш суммалари жамланиб, синтетик ҳисобда 0230 счётида юритилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling