Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 1.3. Бухгалтерия баланси 1.3.1. Баланс ҳақида умумий тушунча.
Таянч иборалар:
Бухгалтерия ҳисоби предмети, хўжалик маблағлари, маблағларнинг ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнлари, ҳужжатлаштириш, счётлар системаси, икки ёқлама ёзув, баҳолаш, инвентаризация. Такрорлаш учун саволлар: Бухгалтерия ҳисобининг функциялари нималардан иборот? Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари нималардан иборот? Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф беринг. Бухгалтерия ҳисоби предметининг қандай объектлари мавжуд? Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар нималардан иборот? Бухгалетрия ҳисобининг қандай усуллари мавжуд? 1.3. Бухгалтерия баланси 1.3.1. Баланс ҳақида умумий тушунча. Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади фойдаланувчиларни корхона фаолияти тўғрисидаги зарур ахборот билан таъминлаш ҳисобланади. Корхонани самарали бошқариш учун, аввалламбор, мол-мулк, унинг турлари ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар зарурдир. Бундай маълумотлар одатда муайян санага (одатда ой ёки чоракнинг биринчи кунига) пул баҳосида, умумлаштирилган гуруҳий кўринишда тақдим этилади.Ушбу маълумотлар бухгалтерия балансини таққослаш йўли билан олинади. Бухгалтерия баланси - пул баҳосида ифодаланган ва муайян санага тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши ҳамда уни шакллантириш манбалари бўйича иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаштириш ва умумлаштириш усулидир. Баланс ўз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап томон «актив» деб номланади, ўнг томон мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва «пассив» дейилади. Бинобарин баланснинг чап ва ўнг қисмларида бир нарса, яъни корхонанинг мол-мулки акс эттирилади, фақат турли гуруҳларда. Мол-мулкнинг ҳар бир тури корхонага бирор бир манба ҳисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммасига тенг бўлиши керак (баланс валютаси). Баланс (французча balance-тарози) тенглик, мувозанат маъноларини англатади. Баланс умулаштирувчи объектларни акс эттиришнинг икки ёқлама хусусияти билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар балансда икки маротаба кўрсатилади ва икки жиҳатдан қаралади. Балансни корхона молиявий ҳолатининг кенг қамровли тасвири билан таққослаш мумкин. Бухгалтерия баланси корхонанинг ҳисобот даври учун молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотининг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Унинг ёрдамида мол-мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойда олиши ва унинг ликвидлилиги, айланма маблағларнинг айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати ва динамикаси белгиланади. Манфаатдор фойдаланувчилар бухгалтерия баланси ахборотини ўрганиб, корхона нималарга эга эканлигини, унинг салоҳияти ва мулкдорлардан олинган мол-мулк қандай олинганлиги ва қандай фойдаланилаётганлигидан хабардор бўладилар. Бухгалтерия балансидан корхонанинг тўлов қобилияти, яъни у ўзининг жорий (ликвид) маблағлари ва мажбуриятларини қоплай олиши ва унга молиявий қийинчиликлар ҳавф солаётгани аниқланади. Баланс тенглигини қуйидаги тенглама кўринишида тасаввур этиш мумкин: Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал Ушбу тенглама бухгалтерия ҳисобининг асоси ҳисобланади. Бу ерда активлар корхона мол-мулкининг умумий қийматини кўрсатади. Мажбуриятлар активларнинг камайишини тақозо этади, чунки улар ўз муддатида юридик ёки жисмоний шахсларга қайтарилиши керак бўлган кредиторлик қарзи миқдорини кўрсатади. Хусусий капитал корхонага унинг мулкдорлари қўйган қўйилмалар қийматини тавсифлайди ва агар у ўзининг кредиторлари билан ҳисоб-китоб қилса, мулкдорда қоладиган маблағлардан иборат бўлади. Шунинг учун ушбу тенгламани қуйидаги кўринишда кўрсатиш мумкин: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling