Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 2.2. Ўзбекистон республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари
Таянч иборалари:
Аудит, тадбиркорлик фаолияти, мустақил назорат, бухгалтерия ҳисоботи, хўжалик юритувчи субъект, молиявий мажбурият ва молиявий талаблар, аудиторлик хизмати, бухгалтерия ҳисоботини тузиш бўйича тамойиллар, тафтиш, ихтиёрий ва мажбурий аудит, ташқи аудит, ички аудит. Такрорлаш учун саволлар: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисида нима биласиз? Аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳиятини қандай тарифлайсиз? Аудит олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган? Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасида қандай фарқлар мавжуд? Аудит ва тафтиш, уларнинг қандай ўхшашлик ва фарқли томонлари мавжуд? Аудиторлик текширувида қўлланиладиган қандай усулларни биласиз? 2.2. Ўзбекистон республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари 2.2.1. Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш тизими ва унинг элементлари Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат (1-илова). Қонун Республикамизнинг молиявий-иқтисодий тизимида аудитнинг ўрни, мақсади ва вазифаларини белгиланган. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғонасига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябр 2000 йилда Ўз-бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди (3-илова). Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом», «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ: ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектининг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан охирги текшириш ўтказилгандан кейин камида 24 ойдан олдин текширилмаслиги учун асос ҳисобланади; Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради. Қарорнинг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги аудиторлик фаолиятини лицензиялаш махсус ваколатли давлат органи этиб тасдиқланган ва унга қуйидаги функциялар юклатилган: ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш; аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлаш; аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг, аудиторлар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш; 1-илова
Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling