Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.53 Mb.
bet8/31
Sana31.01.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1145805
TuriДиплом
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
ҚТ мажмуа пед.мах

Маърузалар матни
Мавзу:Педагогик маҳорат ўқув предметининг мақсад ва вазифалари, тамойиллари.
Режа:
1.Педагогик маҳорат тушунчасининг моҳияти, мақсади, вазифалари.
2.Педагогик маҳорат принциплари


1.1.Педагогик маҳорат тушунчасининг моҳияти, мақсади, вазифалари.
“Педагогик маҳорат ўқув”предметининг вужудга келиши буюк педагог А. С. Макаренко (1888-1939) номи билан бевосита боғлиқ. У болалар колониясидаги фаолиятида "Инсоният чиқиндисининг энг охирги сарқитлари", яъни фақат тарбиячи эмас, балки маънавий қиёфасини ҳам йўқотган болалар билан ишлаб, уларнинг бениҳоя хурмати ва ишончига сазовор бўлди. Шахсий тарбиявий усули билан бутун оламга машҳур бўлганлигининг ўзи ҳам А. С. Макаренконинг юксак педагогик маҳорат чўққисига эришганлигининг яққол далилидир. А. С. Макаренко асарлари жаҳондаги 104 мамлакатда 15 тилда нашр эттирилган. Унинг "Педагогик поэма"си Германияда 50 марта қайта нашр қилинган. Жазоирликлар бу асарни муқаддас китоблар қаторига киритадилар. С. Макаренконинг жаҳон педагогикасига қўшган буюк хизматларини эътиборга олиб ЮНЕСКО 1988 йилни унинг 100 йиллиги муносабати билан "Макаренко йили" деб эълон қилди ва бу байрам кенг нишонланди.
А. С. Макаренко бўлажак педагог-таҳсил олувчилик давридаёқ педагогик маҳорат сирларини ўрганиши зарурлигини таъкидлаб бундай дейди: "Нима учун олий техник ўқув юртларда материаллар қаршилиги ўқитилади-ю, педагогик ўқув юртларида тарбия жараёнида, унга шахснинг қаршилик кўрсатиши ҳақидаги фан ўқитилмайди?" Буюк педагогнинг бу фикрига Полтава (Украина) педагогика институти олимлари (А. С. Макаренко бу даргоҳда ишлаган) жуда катта маъсулият билан қарашди.
Улар бир неча йиллар давомида А. С. Макаренко педагогик маҳорат мактабини, мавжуд бўлган илғор педагогик назарий ва амалиётни атрофлича таҳлил қилишди. Натижада 1979 йилда "Педагогик маҳорат асослари" фани яратилди ва у барча олий педагогик ўқув юртларда ўқитила бошланди.
Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси фанларида ҳар бир ўқитувчининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича анчагина йўл-йўриқ ва тавсияномалар берилган бўлса, "Педагогик маҳорат асослари" фанида педагогик маҳорат нималарга боғлиқ ва унга қандай қилиб эришилади, маҳоратли педагог бўлиш учун нималарга эътибор бериш зарур, каби саволларга жавоб топасиз.
Бу фан тузилиш принципининг ўзига хослиги шундаки, у муҳандис-педагогда шахс ва жамоага таъсир эта олишни таъминлайдиган ва турли фанларга боғлиқ бўлган билимларни тинглаб, уларни ўзида мужассамлантиради. Шунинг учун ҳам фан дастурига педагогик маҳорат моҳияти таҳсил олувчига таъсир этиш воситалари ва усуллари каби педагогик маҳоратнинг одатдаги масалаларидан ташқари, театр педагогикаси ва нотиқлик санъати ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган. Бу фанни ўрганиш педагогика, психология, методика ва бошқа педагогик фанлардан эгалланган билимларга асосланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб "Педагогик маҳорат" ўқув предметининг мақсади тингловчиларда педагогик жараённи мустақил, юқори савияда ташкил этиш ва ўз фаолиятида энг юқори самарадорликка эришиш малакаларини шакллантириш бўлиб ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал этиш, муаллим шахсида қуйидаги хислатларни таркиб топтириш билан боғлиқ:

  • инсонпарварлик хислатларини ривожлантириш;

  • коммуникатив (мулоқотга мойиллик) малакаларини шакллантириш;

  • касбий мустақиллик, ишчанлик, ҳиссий барқарорлик, ўз ишига ижодий ёндошиш хислатларини таркиб топтириш;

  • педагогик такт ва педагогик техникадан оқилона фойдаланишни шакллантириш;

  • нутқ техникасини, ўз товуш ва гавдасини бошқариш, жамоага ва шахсга таъсир кўрсатиш қобилиятларини такомиллаштириш.

Педагогик маҳорат-бу педагогик (ўқув тарбиявий) жараёнининг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташқил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўллантириш, тарбияланувчиларда дунёқараш, қобилиятни шакллантириш ва уларда жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотишдир.
Педагогик маҳорат сирларини эгаллашда сизга омад тилаймиз.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling