Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.5 Mb.
bet15/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Баҳолаш шкаласи:


31-35 балл « 5 » - ”Аъло”
25-30 балл « 4 » - ”яхши”
20-24 балл « 3 » - “ўрта”
20 баллдан паст қониқарсиз


Умумий балл ______ Дарс баҳоси ­­_____


Ютуғи

Камчилиги


Таклиф ва
Мулоҳазалар






Кузатилган дарс бўйича хулоса ва таклифлар аниқ бўлиши керак. Ташкилий маъмурий характердаги майда мулоҳазалар амалиёт ўқитувчисига оғзаки айтилгани маъқул. Текширувчи амалиёт ўқитувчиси билан суҳбат ўтказади. Дастлаб, амалиёт ўқитувчисининг дарс юзасидан фикри, ўз дарсини ўзи баҳолаши, шундан сўнггина дарсни таҳлил қилувчи ўтказилган машғулот таҳлилига ўтиши лозим.
Назоратнинг натижаларини кўриб чиқиб, даставвал машғулотнинг ижобий томонларини баҳолашдан бошлаш, сўнгра машғулотни ўтказишдаги камчиликларни, ўқувчиларнинг билим, кўникмаларидаги камчиликларни таҳлил қилишга ўтиш мақсадга мувофиқдир. Айни бир вақтда амалиёт ўқитувчисига камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар берилади.
Фронтал текшириш натижаларини ўқув муассасасининг педагогик ходимлари ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашдаги энг яхши тажрибадан фойдаланишлари учун услубий йиғилишларда муҳокама қилиш.
Ўқувчилар йўл қўядиган одатий хатоларни ўрганиш асосида педагогик муаммонинг бу муҳим томони юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш.
Текшириш жараёни ўқув муассасаси ишларида ёрдам беради, текшириш материаллари асосида ўқув муассасаси таълим ташкилотларининг кичик мутахассислар тайёрлаш сифатини янада ошириш ишидаги фаолиятларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уни белгиланган тартибда Ўрта махсус, касб-ҳунар маркази, бошқармалар муҳокамасига топширади.
Дарс таҳлилига қандай
ёндошмоқ керак
1.Давлат дастурларининг амалда бажарилишини назорат қилиш.
2.Дарс жараёнида Давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилишини амалда кўриш.
3.Мавзуларнинг тушунарли баён қилинишини кузатиш.
4.Дарсда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича ўқитувчига аниқ маслаҳатлар бериш.
5.Ўқитувчининг яхши тажрибаларини ўрганиб, таълим муассасасидаги бошқа педагогларга тавсия этиш.
6.Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва маҳорат даражаларини назорат қилиш.
7.Дарсни кузатишда таълим муассасасидаги раҳбариятида аниқ режанинг, тизимлиликнинг йўқлиги, дарс кузатишга тайёр бўлмаслик, аниқ кузатиш дастурининг бўлмаслиги, дарсни назорат қилишда, аниқ хулосалар чиқаришда ва таклифлар беришда кўпгина қийинчиликлар туғдиради. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида режаларни тўғри тузишга эришиш лозим.
8.Дарсни кузатгандан кейин атрофлича хулосалар чиқариш ва ўқитувчига зарурий йўналишлар бериш.
9.Тажрибали ўқитувчиларнинг бир неча дарсларини кузатгандан кейин, умумлаштириб таҳлил қилиш зарур.
10.Ўқувчилардан назорат ишлари олинганда, кузатувчи томонидан унинг натижаларини билган ҳолда, дарс таҳлили бир кундан кейин ўтказилса ҳам бўлади.
11.Дарсни кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчининг ўз хатоларини кузатиш имкониятини берибгина қолмай, дарсга тайёргарликлик кўришдаги масъулиятини ҳам оширади.
12.Ўқитувчининг дарсни хулосалашда дарсни ташкил этишдаги қўйилган балларга асосан якуний баҳо берилса ҳам мақсадга мувофиқдир.
13.Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга киришини ташкил қилиш учун мониторинг хонасида «Экран-жадвал» ташкил этиш ва ҳар ойда ўқитувчиларнинг дарсларга кириш сони ва сифатини йиғилишларда якунлаб бориш тавсия этилади.
14.Таълим муассасаси раҳбарлари, албатта дарс таҳлили дафтарига қачон, қайси ўқитувчиларнинг дарсларига кирганликларини қайд этиб боради.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling