Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ўқув машғулотларини таҳлил этишни амалга ошириш


Download 0.5 Mb.
bet11/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

2.2. Ўқув машғулотларини таҳлил этишни амалга ошириш.
Кузатилган дарсни ҳужжатлаштириш
Ўқитувчилар дарсини кузатиш ва уни таҳлил қилишни махсус дафтарга ёзган ҳолда ҳужжатлаштиришлари мақсадга мувофиқ.
Мазкур дафтарга кузатилган дарсни қуйидаги кетма-кетлик асосида ёзиб бориш мумкин.
1. Дарс берувчи ўқитувчи ва гуруҳ ҳақида умумий маълумот.
-шу кунги сана ва йил
-ўқитувчининг исми ва шарифи
-дарс олиб борган гуруҳлар
-ўқитувчи дарс бераётган ўқув предмети
- дарс мавзуси
- дарснинг таълим-тарбиявий, ривожлантирувчи ва мотивацион мақсади
-ўқув хоналарининг таълим муассасаси гигиенаси талабларига жавоб бериш ҳолати.
2. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлик ҳолати.
- ўқитувчининг кундалик дарс режаси ва баёни (унинг мақсадга мувофиқ ёки номувофиқ тузилганлиги)
- ўзи ишлаган ва дарсга олиб кириш учун танлаган кўргазмали қуроллари диаграмма, жадвал, расм, турли коллекция ҳамда гербарий кабилар)
- дарс давомида кузатиш учун танланган ўқув фильмлар ёки диафильмлар (уларнинг мақсадга мувофиқлиги)
- мазкур дарсга тайёргарлик даврида ўқитувчи томонидан фойдаланилган илмий-методик ва педагогик адабиётлар рўйхати.
3. Дарс кузатувчининг мақсади: Шу ўринда дарс кузатувчи ўз олдига қайси мақсадни қўйган бўлса, таҳлил дафтарининг шу қисмига ёзиб қўяди. Масалан, дарсда ўқитувчининг таълимини тарбия билан боғлаш йўллари ва бу борадаги методларини ўрганиш.
4. Дарснинг боришига илмий-методик, дидактик, умумий педагогик ва умумий психологик тавсиф.
- дарснинг тузилиши, унинг қисмларини режалаштириш, вақтдан, синф доскасидан ва ўқув кўргазмали қуроллардан фойдаланиш (мазкур дарс машғулотининг кабинет тизимида олиб борилганлиги ёки олиб борилмаганлиги), ўқув хонасининг санитар-гигиеник ҳолати, гуруҳдаги ўқувчилар ўқув анжомлари билан қанчалик даражада таъминланганлиги.
- дарс мавзусини-вақт ва мазмун жиҳатидан ўқув дастурига мослиги, ўқитувчи баён этаётган мавзунинг илмийлиги, тўлалиги, унинг лаборатория ва амалий ишлар билан боғланиши, мавзунинг ўқувчилар ёшига мослиги, ғоявий қиммати, дарснинг тарбиявий аҳамияти, ўқитувчи баёнининг равонлиги
- ўтган дарс мавзусининг сўралиши, ўқувчилар билимининг баҳоланиши, янги мавзунинг ўтилган мавзуга боғланиши
- ўқитувчининг дарс ўтиш усул ва методлари, дарс давомида олдинги ёки ўтган дарсда ўтилган мавзуни сўрашда, янги мавзуни баён қилишда, мустаҳкамлаш ва якунлашда ўқитувчи қўллаган методлар, уларнинг мақсадга мувофиқлиги, дарс давомида фойдаланилган кўргазмали қуроллар, техник воситалар, дарсда ўқувчиларнинг мустақил ишлаши
- ўқувчиларнинг дарсга муносабати-дарсга ўз вақтида етиб келиши, диққат билан тинглаши, кузатиши, қизиқиши, фаоллиги, иштиёқи, интизоми, мазкур фан асосларини билиши, мустақил фикрлаш қобиляти, амалий ёки лаборатория ишларини мустақил бажара олиши.
4. Ўқитувчининг дарсга муносабати-ўз вақтида яхши тайёргарлик билан машғулотга етиб келиши, мазкур гуруҳ ўқувчиларининг индивидуал хусусиятларини билиши, дарсда ўқувчиларга нисбатан муомаласи, гуруҳни бошқара билиши, иш услуби, дарсда ўқитувчининг раҳбарлик роли, нутқ маданияти, ташқи қиёфаси, ўқувчилар ўртасидаги обрўси, дарсда техник воситаларидан фойдаланиши, мазкур гуруҳнинг раҳбари билан алоқаси ва ҳоказолар.
5. Дарснинг ижобий ва салбий томонлари. Бунда дарс кузатувчи дарснинг боришига илмий методик, дидактик, умумий педагогик ҳамда умумий психологик йўналишдаги тавсифи ичидан дарснинг ютуқ ва камчиликлари териб олинади ва дарс таҳлилининг шу қисмига илмий ва умумпедагогик тавсияларини дарс кузатиш дафтарига ёзиши.
6. Дарс хулосаси-дарс режасининг бажарилиши, ўқитувчининг ўз олдига қўйган таълимий-тарбиявий мақсадига тўлиқ эришиши ёки эриша олмаганлиги, ўқувчилар билимининг сифати, дарсдаги таълимнинг давлат таълим стандартига, ўқув дастурига мослиги ва таълимнинг тарбияга боғланиши, ўқитувчининг илмий-методик жиҳатдан ёрдамга муҳтожлиги ёки мазкур ўқитувчининг илғор тажрибасини оммалаштиришга лойиқлиги ва ҳоказолар.
7. Дарс самарадорлиги ва ўқитувчининг иш фаолиятини янада яхшилашга оид дарс кузатувчи томонидан бериладиган таклифлар таълим-тарбия ишларини янада такомиллаштиришга ёрдам бериши лозим. Маълумки, дарс таҳлили фақатгина методик аҳамиятга эга бўлиб қолмай, балки таълим муассасасида ўқув-тарбия ишларига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шакли ҳамдир.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling