Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.5 Mb.
bet8/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

1.2.Назорат шакллари ва вазифалари.
Мақсадига кўра дарсларни таҳлил этиш қуйидаги турларга бўлинади:
Фронтал (кундалик умумий текшириш).
Тематик назорат бу назоратнинг амалда энг кўп тарқалган тури ҳисобланади ва ўқитувчининг иш тизимини ўрганишдир. Ўқитувчининг таълим-тарбиявий ишининг сифатини фронтал усулда текширганда улар ўз вазифаларини қанчалик виждонан ва бартартиб бажараётганликларини, қандай ёрдамга муҳтожликларини аниқлаш керак.
Машғулотларни бундай мақсадлар бўйича таҳлил қилишда ҳар бир ўқув йилининг ярим йиллик доирасида бир меъёрда режалаштирилади. Илгариги ишларида камчиликлар (педагогик маҳоратнинг пастлиги, машғулотларининг ёмон режалаштирилганлиги, ўқувчиларни билим ва кўникма сифатларининг пастлиги гуруҳда интизомнинг ёмонлиги) ва шу кабилар сезилган ўқитувчиларнинг ўқув машғулотларини тез-тез таҳлил қилиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқув муассасаси раҳбарлари ва муҳандис-педагогларининг дарсларга киришлари пухта ўйланган режа бўйича олиб борилади. Режалаштирилган таҳлил ва назорат ўз вақтида ҳатоларнинг олдини олиш ҳамда ва ўқитишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш имконини беради.
Таълим-тарбиявий жараённинг ҳолати назорат қилиш режасини ўқув муассасасининг директори (маънавий ва маърифий ишлар бўйича дирекор ўринбосари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, касб-ҳунар таълими бўйича директор ўринбосари, бош ўқув амалиёт ўқитувчиси ва услубчиси билан биргаликда) ҳар бир ўқув ярим йиллигига ўқув муассасаси ҳусусиятлари, педагогик жамоасининг малакаси, ўқув йили ёки ярим йиллигининг натижаларини назарда тутган ҳолда тузади. Педагогик назорат ўқув муассасасидаги методик иш мажмуаси билан ҳар томонлама боғланган бўлиши керак.
Машғулотларга кириш машғулот жадваллари, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш режалари ва бошқа шартларга кўра режалаштирилади. Эндигина ўқитувчилик фаолиятини бошлаган ёшларнинг машғулотларига зарурият туғилганда кириш, уларнинг ишлари билан танишиш ҳамда улар қандай ёрдамга муҳтожлигини аниқлаш, тажрибали ўқитувчилар машғулотларига эса уларни ўрганиш ва тажрибаларини ўқув муассасасининг етарлича тажрибага эга бўлмаган ёш ходимлари ўртасида оммалаштириш мақсадида амалга оширилади.
Ўқув муассасаси муҳандис-педагог ходимларнинг дарсларига киришни ярим йилликка мўлжаллаб режалаштириш мақсадга мувофиқ. Мана шундай режалар асосида машғулотларга киришнинг ойлик, ҳафталик режалари ҳам ишлаб чиқилади. Уларда мазкур даврда дарсларда ўрганилаётган дастурнинг бўлимлари ёки мавзулари аниқланади, дарсларга кириладиган саналар, текширишнинг шакли ва методлари кўрсатилади.
Педагогик назоратнинг савияси ва таъсирчанлиги аввало уларнинг тайёрланиш даражасига боғлиқ. Дарсларни тўғри таҳлил қилиш учун таълим-тарбиявий ишнинг мазмуни ва ташкил қилинишининг ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг метод ва шаклларини, ҳозирги замон илмий-техника, педагогика, методикага доир ва бошқа адабиётларни кузатиб боришлари керак. Дарсга киришдан олдин дарсга кириш мақсади аниқланади; кириш мўлжалланган дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг мазмуни атрофлича таҳлил этилади; мазкур фан бўйича дастур талаблари ва шунга мувофиқ дарслик, методик адабиётлар билан танишилади, гуруҳ журнали кўриб чиқилади, ўқувчиларнинг жорий ўзлаштиришларини таҳлил қилиниб, ўтилган материалнинг гуруҳ журналида қайд қилинганлиги, истиқбол мавзулар режасига мувофиқ келишини ҳамда бўлажак дарсда ўрганиладиган мазуни аниқланади. Дарсни таҳлил қилиш давомида ўз кузатишларини ёзишни таҳлилий намунасини ўйлаб қўяди.
Назарий дарсларни таҳлил этишни бошлашдан олдин текширувчига ўқув хонасининг ҳолати, ўқув кўргазмали қўлланмаларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги, уларнинг ҳолати, замонавий таълим технология воситалари ҳамда кўрсатмали қуроллар билан таъминланганлиги билан танишиб чиқиш тавсия қилинади.
Машғулотларга кириш-дарсга кириш, уни ўтишни таҳлил қилиш, таълим-тарбиявий жараённи назорат қилишнинг асоси ҳисобланади. Ўқув муассасаси раҳбарларининг дарсларга киришлари уларга ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг ҳақиқий аҳволи, педагог ходимларнинг муваффақияти ва камчиликлари билан танишишнинг имконини беради, бу эса ўз навбатида Ўқув муассасасида таълим-тарбиявий ишларни самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Назарий дарслар таҳлилига киришда дарс бошланишидан олдин ёки ўқувчилар билан бирга кириш тавсия этилади; машғулотлар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун дарснинг бошидан охиригача кузатиш керак.
Агар ўқитувчининг ўқув ишини жорий текшириш мўлжалланса, машғулотларга кириш ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Агар асосий мақсад ўқув машғулотларини тематик ўрганиш, йўл-йўриқ бериш, ўқитувчининг малакасини ошириш бўлса, бу машғулотларга махсус тайёргарлик кўришлари учун уларни олдиндан огоҳлантириб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳолларида етарлича тажрибага эга бўлмаган ўқитувчининг ўқув машғулотига киришдан олдин у билан биргаликда мазкур машғулотларга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш, унинг баъзи методик масалаларини ижодий ҳал қилишга ёрдам бериш тавсия қилинади.
Дарсни таҳлили ҳақидаги ёзувларни тик яъни вертикал чизиқ билан уч бўлакка ажратилган қоғоз варақаси ёзиш, ёки намунавий варақасига ёзиш қулайдир. Уларнинг бирига дарс жараёнида аниқланган ва ўтказиб юборилган хато камчиликлар, иккинчисига ижобий жиҳатлар, ўринли методик усуллар, учинчисига дарсни олиб бораётган ўқитувчига айтилиши керак бўлган маслаҳат ва тавсиялар ёзиб борилади. Назорат қилувчи дарсдан сўнг қисқа ёзувлар асосида дарс ҳақида тўғри хулоса туза олиш ёки батафсил таҳлил қила олиши учун кузатувчан, диққатли бўлиши, кўрган ва эшитганларини ёдида сақлай билиши керак.
Дарсга кирган вақтда ўқитувчиларнинг дафтарлари билан албатта танишиш, ёзувларнинг батартиблиги, саводлилиги, дафтарларнинг ўқитувчи томонидан текширилишнинг мунтазамлиги ва сифатига эътибор бериш керак.
Текшириш натижалари махсус ҳужжат хизматини ўтовчи назорат журналига ёзилади. Ҳар бир раҳбар ходим бу журналга кирган дарслари ҳақидаги ўз хулосаларини ёзади ва батафсил таҳлил қилади, таълим-тарбия жараёнидан олинган барча далилларни бажаришлари керак бўлган тадбирларни қайд қилади. Журналлардаги бундай ёзувлар асосида дарслар таҳлилини ёздирилиб, педагогик ходимларнинг мулоҳаза ва таклифлар, тарбия ва ўқитиш бўйича ижобий тажрибалар билан танишиб чиқишлари учун педагогик хонага илиб қўйилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling