Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.5 Mb.
bet7/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Маърузалар матни
Мавзу:Ўқув машғулотларини таҳлил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар.
Режа:
1.Ўқув машғулотларини таҳлил этишдан кўзланган мақсад.
2.Назорат шакллари ва вазифалари.


1.1.Ўқув машғулотларини таҳлил этишдан кўзланган мақсад.
Инсон борки, ўз фарзандининг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини орзу қилади.Шу йўлда мавжуд шарт-шароитлардан самарали фойдаланади.
Ўзбекистон Республикасида “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳар бир бола шахсининг баркамол инсон бўлишига кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
Ёш авлоднинг вояга етиши кўп жиҳатдан унга қандай дарс берилишига боғлиқ.
Педагогик манбаларда дарс-аниқ мақсад, тугал маънога эга,ўзидан олдинги ва кейинги дарслар билан моҳиятан, узвий боғланган, ўқитувчи ва ўқувчи орасидан назарий ва амалий мулоқотдан иборат бўлган педагогик жараён деб таърифланади.
Бугунги кунда эса дарснинг замонавий шаклларидан ҳам фойдаланилаяпти. Дарс ўқувчининг ижод маҳсулига айланиб бормоқда.
Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг тайёргарлиги, билим олишдаги фаоллиги, фанга қизиқиши, ўқув жиҳозлари билан мустақил ишлай билиши аниқланади. Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш унинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларнинг ўзлаштириши, билим даражаси юзасидан хулоса бериш имконини беради.
Дарс таҳлили, педагог касбий фаолиятини ўрганиш ва унинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур билишга асосланилган малакали ёрдамдир.
Ўқитувчилар бир-бирларининг машғулотларига киришлари уларни тажриба алмашиш тартибида таҳлил қилишлари ва ўз ишларини янада такомиллаштириш йўлларини қидиришлари мақсадга мувофиқдир. Тўғри ташкил этилган дарс таҳлили ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда уларни оммалаштириш чораларини кўришда ёрдам беради. Дарсларни таҳлил этиш мунтазам, режали амалга оширилиши керак. Уни шундай ташкил қилиш керакки, у ўқитувчиларда ижобий ташаббусни, ўқув ишига жавобгарлик ҳиссини уйғотсин.
Ўқув машғулотларини таҳлил этишда қуйидаги мақсадлар назарда тутилади:
1. Дарс мазмунининг ўқув дастурига мувофиқлигини аниқлаш.
2. Ўрганилаётган материалнинг илмийлиги ва ғоявий йўналишини аниқлаш.
3. Дарсларда дидактиканинг асосий тамойилларига риоя қилинаётганлигини текшириш.
4. Дарс тури ўқитишнинг метод ва воситаларини тўғри танланганлигини текшириш.
5. Дарснинг тарбиявий аҳамиятини текшириш.
6. Ўқитувчининг шу ўқув предметидан дарс беришга ва мазкур дарсни олиб боришга тайёргарлигини текшириш.
7. Дарснинг тўғри ташкил қилинганлигини баҳолаш.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling