Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Илмий кенгаш раиси: п.ф.д., проф. Ш.Э.Қурбонов


Download 0.5 Mb.
bet3/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Илмий кенгаш раиси: п.ф.д., проф. Ш.Э.Қурбонов


I. Тушунтириш хати

Мазкур ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1761-сонли қарори ва шу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сонли қарори, ЎМКҲТМ 2015 йил 8 сентябрдаги “Ўқув-методик мажмуаларни яратишни такомиллаштириш тўғрисида” ги 283-сонли ҳамда 2015 йил 16 июлдаги “Ишчи ўқув дастурларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги 221-сонли буйруқлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ва педагогик маълумоти бўлмаган бакалавр ёки дипломли мутахассис даражасидаги таълим тизимида фаолият олиб бораётган кадрларнинг педагогик қайта тайёрлаш намунавий ўқув дастурига биноан ишлаб чиқилган.


Бу ўқув дастурини ўрганиш даврида таҳсил олувчилар очиқ дарсларни, назарий ва амалий дарсларни таҳлил этиш жараёнини, яъни: дарс таҳлили мақсадини, тайёргарлик босқичларини, дарсларни бирор бир фан мисолида таҳлил этиш турларини, уни аниқ мезонга кўра таҳлил этишни, кузатилган машғулотни баҳолай олишни ва ҳужжатлаштиришнинг йўл-йўриқларини билиб оладилар.
Ушбу модулли ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагогик маълумоти бўлмаган мутахассис кадрларни педагогик қайта тайёрлаш жараёнида қўлланилади.
Дастурнинг мақсади–тинловчиларнинг ўқув машғулотларини таҳлил қилиш методикаси ҳақида билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, мавжудларини чуқурлаштиришдан иборат.
Дастурнинг вазифалари:

  • Ўқув машғулотларини таҳлил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалари билан таништириш.

  • Ўқув машғулотларини таҳлил этиш турлари ва уларнинг моҳиятини очиб бериш.

  • Назарий ва амалий дарсларни таҳлил этишнинг ўзига хос хусусиятларини щрганиш.

Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси 14 соат бўлиб, шундан:
Жами аудитория ўқув юкламаси -12 соат;
Жумладан: Назарий машғулотлар -6 соат;
Кўчма машғулот -6 соат
Мустақил тайёргарлик -2 соат

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling