Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Мавзу:Ўқув машғулотларини таҳлил этиш турлари ва уларнинг моҳияти


Download 0.5 Mb.
bet9/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Мавзу:Ўқув машғулотларини таҳлил этиш турлари ва уларнинг моҳияти.
Режа:
1.Ўқув машғулотларини таҳлил этиш турлари.
2. Ўқув машғулотларини таҳлил этишни амалга ошириш.


2.1. Ўқув машғулотларини таҳлил этиш турлари.
Дарс таҳлилини шартли равишда қуйидаги 5 турга бўлиш мумкин:
1. Илмий
2. Методик
3. Дидактик
4. Умумпедагогик
5. Умумпсихологик
1. Илмий таҳлил - узатилаётган материалнинг илмий-назарий жиҳати, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг мақсадга мувофиқ йўналиши жиҳатдан тўғрилигини аниқлаш демакдир. Бунда асосан қуйидагиларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:

  1. Ўқитувчининг шу кунги дарсга илмий-методик жиҳатдан тайёрланганлик ҳолати.

  1. Ўз мутахассислигига оид фан бўйича илмий назарий ахборотлар билан қуролланганлиги.

  2. Дарс жараёнидан илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ҳамда илмий анъаналарнинг ўқитувчилар онгига сингдириб борилиши.

  3. Дарслик материалларига қўшимча материаллар билан бойитилганлиги.

  4. Ўқувчи ва ўқитувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда ўқув амалиёт ўқитувчиси ишларининг илмий-назарий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.

  5. Ўқувчилар томонидан материал мазмуни илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баён этишини ўқитувчи назорат қилганлиги.

  6. Дарс давомида, янги мазмуннинг баён этишни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши, таълимни тарбия билан боғлаб олиб борилиши.

  7. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.



2. Методик таҳлил. Ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган усул ва воситаларининг мақсадга мувофиқлиги таълимнинг турига ва унинг ўзига хос ҳусусиятларига мос ҳолда белгиланганлиги. Ўқув материалини тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки мос эмаслиги.
Ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги, унинг янги материални қай даражада ўзлаштирилганлиги аниқланганлиги. Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:

  • Илмий асосланган ахборотлар бериш;

  • Илмий қоида ва таърифларни равон, тушунарли, баланд овозда ўқувчиларга етказиш;

  • Мантиқий ва ўринли мисолларни ўз вақтида келтириш;

  • Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт билан бойитиш.

  • Ўқитувчи ва ўқувчи бажарадиган ҳамкорлик ишларнинг илмий-назарий жиҳатдан мувофиқлиги.

  • Ўқитувчи ва ўқувчини нутқ маданияти.




Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling