Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 0.5 Mb.
bet10/19
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1145818
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
мажмуа дарс тахлили ҚТ

Методик таҳлил-бунда ўқитувчи материални ўқувчиларга қандай услубда етказа олиш малакаси ўрганилади.
Дарснинг методик жиҳатдан таҳлил этишда қуйидаги мезонлардан фойдаланишимиз лозим:

  • дарснинг технологик харитасини ишлаб чиққанлиги

  • ўқув мақсади ва натижаларининг тўғри белгиланганлиги

  • дарс босқичига мос равишда метод танланганлиги, дидактик қоидаларга амал қилинганлиги,

  • методни амалга оширишда таълимнинг ташкилий шаклларидан унумли фойданиши.

  • таълим методи, шакли ва воситаларини уйғунликда қўлланилганлиги.

  • Баҳолаш методларини тўғри танланганлиги

  • Баҳолаш мезонларининг тўғри ишлаб чиқилганлиги



3. ДИДАКТИК ТАҲЛИЛ - бу ўқитувчи дарсни таълим тамойилларига амал қилган ҳолда (дарсга қўйиладиган талаблар асосида) олиб борилишини назарда тутади. Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил этишда қуйидаги мезонлардан фойданилади:

  • Таълим воситаларини тўғри танлаб ўринли фойдаланилганлиги;

  • Дарс кириш, асосий ва якуний қисмлардан иборатлиги;

  • Дарсда ўқувчиларнинг фаоллигига эришганлиги;

  • Дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланилганлиги.



4.УМУМИЙ ПЕДАГОГИК ТАҲЛИЛ - бу дарснинг илмий, методик ва дидактик жиҳатларнинг мажмуавийлигини назарда тутади.

  • Ўқув хонасининг жиҳозланганлик даражаси.

  • Ўқув хонасининг санитар-гигиеник ҳолати.

  • Ўқувчилар билимига қўйиладиган баҳонинг адолатли ва асосли бўлиши.

  • Дарсда ўқувчиларнинг ўзлаштириш сифати.

  • Дарсда ўқитувчи асосий мақсадига эриша олганлиги.

  • Ўқитувчининг дарсни ташкил этиш ва дарс босқичларидан тўғри фойдаланиш

  • Дарснинг илмийлилик жиҳати,

  • Дарснинг методик жиҳати,

  • Дарснинг дидактик жиҳати.

5.УМУМПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛ - таълим-тарбия жараёни иштирокчилари орасида ўзаро ҳамкорлик муҳити яратилганми ёки йўқ, таҳсил олувчиларнинг фаол, ўқув-билиш фаолиятини таъминланганлиги, ўқитувчи баёнининг таҳсил олувчилар идрок этиш даражасига мослиги, ўрганилаётган материални тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларининг уйғунлигини таъминланганлиги кабиларни кўзда тутади.





Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling