ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Касб (мутахассислик) коди ва номи:
|
5.51.05.12 – Темир йўл транспортида электрон тизимлар ва жиҳозлар
|
Квалификация(лар) номи:
|
Техник-дастурчи
|
Ўқув дастури номи:
|
Электрон тизимлар ва улардан фойдаланиш
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
3.1.2
|
Ажратилган соат:
|
200
|
Тошкент – 2020
Тошкент темир йўл техникуми Педагогик Кенгашининг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1-сон йиғилишида маъқулланган ва техникумнинг 2021-йил “ 8 ” январдаги 1-А сон буйруғи билан тасдиқланган.
Тузувчи:
|
Одилов У.С.
|
Тошкент темир йўл техникуми, ўқитувчи.
|
|
|
Тақризчи:
|
Носиров М.И.
|
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Сигнализация ва алоқа хўжалиги бўйича бошлиқ муовини
|
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
|
Электрон тизимлар ва улардан фойдаланиш
|
Ажратилган соат
|
200
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
22
|
Дастурнинг мақсади
|
Электрон тизимлар, рақамли техникалар ва ҳозирги давр технологик ютуқларига асосланиб самарали фойдаланишни ўрга-тишдан иборат ва бунинг натижасида ушбу фан бўйича ўзига хос билим, кўник-ма ва малакани ўқувчида шакиллантириш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
|
Билимлар
|
– электрон тизимлар турини, техник хусусиятларни;
– электрон тизимларнинг қўлланилиши;
– электрон тизимларида кўп учрайдиган носозликлар турларини, сабабларини, уларни аниқлаш ва бартараф этиш усулларини;
– электрон тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун керакли асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларни танлашни;
– электрон тизимлари таъмирлаш усулларини ва воситаларини белгилашни;
– юритиладиган техник ва белгиланган шаклдаги ҳужжатлар билан ишлашни билиш.
|
Кўникмалар
|
электрон тизимларни ишга тушуришни;
– электрон тизимларига техник хизмат кўрсатишни;
– электрон тизимларида кўп учрайдиган носозликлар турларини, сабабларини, уларни аниқлаш ва бартараф этишни;
– электрон тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун керакли асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар билан ишлашни;
– электрон тизимлари таъмирлаш усулларини ва воситаларини қулланилишини билиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |