Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-қурилиш жараёнларида геодезик асбоблар билан ўлчов ишларини бажариш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
|
Билимлар
|
- ернинг умумий шакли ва ўлчамларини;
- проекциялаш методларини;
-жой нуқталари координаталари ва баланд-ликларини аниқлашни;
- топографик ҳариталарни тушунишни;
- жой элементлари ва рельефларини;
- замонавий геодезик асбоблар афзалликларини билиши;
|
Кўникмалар
|
- -қурилиш жараёнларида геодезик асбоблар билан оддий ўлчаш ишларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаробоғлиқ бўлган фаннинг номи
|
“Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналишида “Умумқурилиш ишлари устаси”ни тайёрлашда “Геодезия” фани махсус фанлар блоки таркибига киради. Фан ўқув режада келтирилган “Математика”, “Амалий география”, “Қурилиш чизмачилиги” ва тегишли махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ. Масалан, ўқувчиларнинг қурилиш ишларини бажаришда “Математика”, “Амалий география” ва “Қурилиш чизмачилиги” фанларидан олинган билимларига таянади. Шунингдек, “Ғишт-тош териш ишлари технологияси”, “Металл ва темир-бетон конструкцияларини йиғиш ишлари технологияси” ва шу каби фанлар “Геодезия” фанига боғлаб ўргатилади.
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н – Назарий таълим;
А – Амалий таълим;
НА – Назарий ва амалий таълим биргаликда ташкил этилади;
МХ – Махсус хонада ўтказиладиган машғулот.
|
|