Фаннинг вазифалари:
- ўқувчиларни қурилиш жараёнида ишлатиладиган замонавий геодезик асбоб-ускуналар билан таништириш;
- ернинг умумий шакли ва ўлчамларини;
- проекциялаш методларини;
- жой нуқталари координаталарини ва жой нуқталари баландликларини аниқлашни;
- топографик ҳариталарни ва рельефларини тушунишни;
- замонавий геодезик асбоблар афзалликларини;
- қурилиш ишларида оддий геодезик ўлчов ишларини бажаришни ўргатишдан иборат.
V.Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари, ахборот ва педагогиктехнологиялари қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Фанни ўқитишда, анимацион ва мультимедия тасвирлар, видеофильмлар, тақдимот, слайд, чизма ва схемалар намойишлари учун ахборот коммуникация технологиялари - компьютер ва проекторлардан фойдаланиш назарда тутилади.
Фан дастуридаги мавзуларни ўқитишда таълимнинг замонавий усулларидан - “Ақлий ҳужум”, “Кластер” ва шу каби илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш ўринлидир.
1. Ўқув дастурига умумий талаблар
Дастур номи
|
“ИНЖЕНЕРЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ”
|
Ажратилган соат
|
40 соат
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
20
|
Дастурнинг мақсади
|
ўқувчиларга қурилиш ишлари олиб бориладиган майдонларда ўлчашлар ишлари аниқлигини, геодезик асбобларнинг тузилиши ва вазифаларини, геодезик ўлчашлар усулларини ўргатади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |