Ўқув дастурининг номи
|
Педагогика ва психология асослари
|
Ажратилган соат
|
20
|
Мавзулар сони
|
8
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга инсон психалогияси хусусиятларини очиб бериш, уни назарий билим билан мустаҳкамлаш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психалогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. Педагогика, психалогия шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсири ва ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ этади.
|
Билимлар
|
Таълим жараёни босқичлари;
Маданият муасссасаларининг ёш авлодни шакллантириш ўрни ва вазифалари;
Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар;
Дидактик таълим ва ўқитиш назариясидир;
|
Кўникмалар
|
Ўқув ва ўқувчининг асосий назарияларининг қиёсий таснифини бериш ва таҳлил қилиш.
Таълим ва тарбия олдига қўйилган талаблардан келиб чиқиш масала моҳиятини ёритиш.
Ўқув топшириқларини ишлаб чиқишга, муаммоли вазиятлар яратишга талабаларни ўргатиш ва педагогик фаолиятига тайёрлаш.
Педагогиканинг илмий тадқиқот усуллари ёш авлодни шакллантиришда қўллаш.
Педагогиканинг илмий тадқиқот усулларини ажратиш.
Тарбия усулларини маданият муассасаларида қўллаш.
Шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаш.
Маданият муассасаларида шахсга меҳнат ва ахлоқий, эстетик тарбия бериш.
Таълимнинг принциплари ва усуллари маданият муассасаларида қўллаш.
|
|