Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 4.59 Mb.
bet5/135
Sana21.11.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1792145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
B majmua

4. Ўқитиш усуллари.
Ўқувчилар оғзаки, амалий, кўргазмали, экскурсия ва бошқа усулларда ўқитилади.
Эслатма. Ўқитувчи мавзунинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда дарс ўтиш усулларини ўзи танлайди ҳамда янгиликларни қўллаш хуқуқига эга.
Баҳолаш тизими. Ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакалари Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази томонидан тасдиқланган «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш тизими тўғрисида»ги Низом асосида баҳоланади.

5. Ўқитишнинг техник воситалари:
„Газ таъминоти тизими” фани махсус жиҳозланган ўқув хонасида ўтилади ва бу хонада қуйидаги техник воситалар ва кўргазмали қуроллар бўлиши лозим:

  • компьютер;

  • LCD проектор;

  • проектор учун экран;

  • қурилиш меъёри ва қоидалари;

  • мавзуларга оид дисклар;

  • плакатлар;

  • газ таъминоти тизими макетлари;

  • газ босимини ростловчи пунктлар модели;

  • газ ускуналари намуналари.

Асбоб-ускуналар ва материал намуналари:

  • қувурлар намуналари: пўлат, чўян, пластмасса, керамик, асбест қувурлар намуналари;

  • пўлат қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар: бурчаклик, учлик, крестовина, муфта, бириктирувчи гайкалар, контргайкалар, улама (сгон); турли фланецлар;

  • чўян қувурларни ўзаро бириктирувчи қисмлар: кенг оғизли, бир томони кенгайган, гардишли, крестовиналар, тирсаклар, тарновлар, улагич отводлар;

  • арматуралар (беркитувчи мосламалар): пўлат, чўян, рангли металлдан ишланган жўмраклар, чўян, пўлатдан ишланган задвижкалар;

  • изоляция материаллари: минерал тола, шишатола, битум материаллар намуналари;

  • маҳкамловчи деталлар: болтлар, шпилькалар, винтлар, гайкалар, шайбалар, шплинтлар, шуруплар, дюбеллар намуналари;

  • электродлар;

  • зичловчи материаллар: асбест чилвир, картон, техник резина, чилвир, паронит;

  • мойловчи материаллар: фибра, ФУМ, графит, турли консистенцияли мойлар;



Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling