Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Download 4.59 Mb.
bet2/135
Sana21.11.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1792145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
B majmua

ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Ўқувчиларга „Газ таъминоти тизими“ фанини ўқитишдан мақсад муҳандислик коммуникацияларини қуриш йўналиши бўйича газ ва сув таъминоти жиҳозларини таъмирловчи мутахассислар тайёрлашда газ таъминоти тизимида фойдаланиладиган жиҳозларнинг турлари, уларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини ўргатиш юзасидан билимлар ва тушунчалар ҳосил қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.

II.ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ТАСНИФИ

Ўқувчилар қуйидаги билимларни эгаллайдилар:

  • табиий ва сунъий газларнинг давлат стандартлари ва маркалари;

  • газ қувурлари турлари (таснифи);

  • газ таъминоти тизими схемалари;

  • “Қурилиш меъёри ва қоидалари“, ҚМҚ 2.04.08-96” қоидаларига асосан газлаштириш лойиҳа чизмаларини ўқиш;

  • Газ асбобларини ўрнатиш қоидалари;

  • Ёниш маҳсулларини чиқариш усуллари, дудбурон ва мўриларнинг тузилиши;

  • Газ таъминоти тизимларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ва меҳнат мухофазаси қоидалари.


Қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар:

  • Газ таъминоти тизими асбоб-ускуналарини техник шартларга кўра танлаш;

  • Газ асбоблари учун газ ёндиргичларни танлаш;

  • Суюлтирилган газ ускуналарини созлаш ва таъмирлаш;

  • Беркитиш мосламаларини созлаш;

  • Газ таъминоти тизимлари схемаларини ўқиш ва монтаж ишларини бажариш;

  • Ички газ тизимларини созлаш ва таъмирлаш;

  • Газ қувурларини занглашдан ҳимоялаш;

  • Газ таъминоти тизимларидан фойдаланишда хавфсизлик техникасига ва меҳнат мухофазаси қоидаларига риоя қилиш.


III. ФАНЛАРАРО БОҒЛИҚЛИК
„Газ таъминоти тизими“ фани ўқув жараёнида ўқувчилар „Физика“, „Кимё“, „Математика“, „Чизмачилик“, „Материалшунослик“, „Электротехника ва электроника асослари“, „Газ ёндиргичлар“, „Газ, сув таъминоти ва оқава сувлар тармоқлари жиҳозларини монтаж қилиш“, „Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги“, „Газ ва сув таъминоти тизимлари автоматикаси ва назорат-ўлчов асбоблари“ фанларидан оладиган билимлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўқитилади.


Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling