20
3. ТАЛАБА ВА ЗАМОН
1-топшириқ. Матнни ўқинг. Ундаги замонавий технологияларни англатувчи
терминларни кўчириб олинг. Уларни рус тилига таржима қилинг.
ХХI АСР – АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСРИ
Биз яшаётган даврда техника ва технологиялар
жадал суръатлар билан
ривожланмоқда. Компьютерларнинг янги ва янада янги авлодлари ҳеч
кимни ажаблантирмай қўйди.
Уяли телефон алоқаси турмушимиздан мустаҳкам ўрин олди. Биз нафақат
овоз ёрдамида суҳбатлашишимиз, балки SMS (қисқа номалар хизмати)
орқали мулоқот ўрнатишимиз мумкин.
Шунингдек,
бугунги кунда
кичкинагина аппарат ёрдамида суратга туширишимиз, овоз ёзиб олишимиз,
севимли куй-қўшиқларни тинглашимиз мумкинлиги бизга жуда қўл
келмоқда.
Интернет имкониятларимизни тобора кенгайтирмоқда. Унинг ёрдамида
дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида
тезкорлик билан хабар
топишимиз, касбимиз ёки севимли машғулотимизга
оид билим ва
материалларни
олишимиз,
масофавий
таълим
тизими
хизматидан
фойдаланишимиз, ёқтирган ашула ва фильмларимизни кўчиришимиз,
виртуал дўкондан маҳсулот харид қилишимиз мумкин.
Электрон почта, ISQ, форум, чат ва бошқа хизматлар алоқа ўрнатиш
соҳасида катта тараққиёт рўй берганини намойиш қилмоқда.
Аввал плёнкага туширилган тасвирни қоғозга чиқариш катта машаққатга
айланган бўлса, ҳозир рақамли технологиялар ёрдамида бу
иш тез ва соз
бажарилмоқда.
Эртага нима бўлади, вақт кўрсатади. Лекин бир нарса аниқ: технологиялар
инсон ҳаётини қизиқарли ва мукаммал қилишга ёрдамлашаверади.
Луғат
21
Суръат – темп
Ажаблантирмоқ – удивлять
Мулоқот ўрнатмоқ – установить общение
Қўл келмоқ – пригодиться
Харид қилмоқ – покупать
Тараққиёт – развитие
Рўй бермоқ - происходить
Do'stlaringiz bilan baham: