55
Аёллар нима учун гулларга қиёсланади?
Раҳбар ёки тадбиркор аёлларга муносабатингиз қандай?
Тадбиркор аёллардан кимларни биласиз?
12-топшириқ. Берилган матнга таяниб, меҳмонга бориш ва меҳмон кутиш одобини
намойиш этувчи диалог тузинг ва ролларга бўлиб ўқинг.
Меҳмонга бориш — овқатланиб, у ёқ-бу ёқдан гаплашиб қайтишдангина
иборат эмас.
Сиз иззатли меҳмон бўлишни хоҳласангиз, айтилмаган жойга борманг.
Меҳмон ва мезбон бир-бирига назокат, мулойимлик, ҳурмат ва одоб билан
муносабатда бўлмоғи лозим.
Халқимизда “Меҳмон
келар эшикдан, ризқи келар тешикдан” деган нақл
бор. Дастурхонга қўйилган ноз-неъматлар, тортиладиган таомлардан кўра
мезбоннинг ширин каломи муҳимроқ.
Мезбонларга кўрсатган илтифоти учун
миннатдорчилик билдиришни
унутмаслик зарур.
Меҳмон таклиф этилган вақтдан кеч қолмай келгани ва ўз вақтида кетгани
маъқул.
Луғат
У ёқ-бу ёқдан – о том, о сём
Иззатли – уважаемый, почитаемый
Мезбон – хозяин (принимающий гостей)
Назокат билан – вежливо, деликатно
Ризқ – хлеб насущный
Ноз-неъматлар – угощения, лакомства
Калом – беседа
Илтифот - любезность