88
Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан фарзандларимиз қалбида
спортга меҳр ва ҳавас уйғотишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўқувчи ва
талабалар, аёллар, ногиронлар спорт билан шуғулланишлари
учун зарур
шарт-шароит яратиш давлатимиз диққат марказида турибди. Шаҳар ва
қишлоқларда, мактаб, лицей ва коллежларда, олий ўқув юртлари қошида энг
замонавий талабларга жавоб берадиган спорт мажмуалари ва иншоотлари
барпо этилмоқда.
Бундай кенг кўламли ишлар самара бераётгани барчага маълум.
Руслан
Чагаев ва Рустам Қосимжонов, Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Армен
Багдасаров, Дилшод
Мансуров ва Абдулла Тангриев, Гўзал Хуббиева ва
Мафтуна Тўхтасинова, Рустам Саидов ва Ўткирбек Ҳайдаров каби
ёшларимиз энг нуфузли халқаро мусобақаларда ёрқин ғалабалари
билан
Ватанимиз шуҳратини тараннум этиб, дунё аҳлини ҳайратда қолдирмоқда.
Уч босқичдан иборат узлуксиз тизим - “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”
ва “Универсиада” ўйинлари ёшларнинг спортга қизиқишини янада оширди...
Луғат
Ҳавас – желание, увлечение, склонность
Диққат марказида – в центре внимания
Мажмуа – комплекс
Барпо этмоқ – построить
Кенг кўламли – широкомасштабный
Тараннум этмоқ – воспевать
Ҳайратда қолдирмоқ – удивлять
Узлуксиз тизим – непрерывная система
4-топшириқ. Қуйидаги сўзларнинг синонимларини топинг.
Диёримиз, мустақиллик, соғлиқ, ютуқ, қийин, беллашув, ихлосмандлар,
куйламоқ, қурмоқ.