87
шоҳ тор-мор этилди, чорасиз қолди, таъбир жоиз бўлса, “ўлди” деган
маънони англатади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 1999 йили ФИДЕни расман тан олган.
2007 йилнинг 30 июль куни ФИДЕ Швейцариянинг Лозанна шаҳрида
жойлашган ХОҚ қароргоҳида ўз ваколатхонасини очди.
ХОҚ шахматни қишки олимпиада дастурига киритишни тавсия қилмоқда.
Шахмат Сочида ўтадиган 2014 йилги қишки олимпиада дастуридан жой
олиши мумкин.
20 июлда турли мамлакатлардаги каби диёримизда ҳам кўплаб
шахмат
мухлислари ўз мусобақаларини ташкил этишади ва 64 катакда аёвсиз жанг
олиб боришади.
Шахмат тарихига Ўзбекистон номи абадий битилган. Чунки ҳамюртимиз
Рустам Қосимжонов 2004 йили жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди ва
ўзбек шахмат мактабининг шуҳратини оламга ёйди.
Шунинг учун ҳам
Рустам давлатимизнинг юксак мукофоти – “Амир Темур” ордени билан
тақдирланди.
Луғат
Таъсис этилган – учрежден
Расман эътироф этилишича – по официальному утверждению
Тор-мор этилди – уничтожен
Таъбир жоиз бўлса – если можно так сказать
Қароргоҳ – резиденция
Ваколатхона – представительство
Мухлис – болельщик
Аёвсиз – беспощадный
Битилган -записан
Do'stlaringiz bilan baham: