99
ГИЁҲЛАР ВА ГИЁҲВАНДЛИК
Қадим замонларда беморларни даволаш учун аксарият ҳолларда табиблар
табиий гиёҳлар ва уларнинг илдизидан дори-дармон тайёрлашган.
Замонавий медицинада кимёвий элементлар билан бир қаторда
доривор
ўсимликларга катта эътибор берилади.
Шифокорлар уларни инсон
саломатлигини сақлаш, турли
касалликларнинг олдини олиш,
беморларни
даволаш учун тавсия қилишади. Дорилар таркиби билан танишсангиз, уларда
турли табиий гиёҳлар борлигига ишонч ҳосил қиласиз. Айниқса, фитобарлар
кўпайиб бораётгани табиатга ишончни тасдиқлайди.
Лекин гиёҳ ва гиёҳвандлик сўзлари бир ўзакдан ҳосил бўлганига қарамай,
биринчиси инсонга бахт ато этса, иккинчиси бахтсизлик келтиради. Афсуски,
турли қитъаларда, турли мамлакатларда сўнгги йилларда ёшлар
аср вабоси
деб номланган гиёҳванд моддаларга ружу қўйиши кўпайиб бораётгани
кузатилмоқда. Бу нарса оилани вайрон қилади,
саломатликни издан
чиқаради, бахтни ўғирлайди. Бахтли бўламан деган одам гиёҳвандлик
кўчасига асло қадам қўймайди.
Гиёҳларга ошно бўлинг – саломат бўласиз!
Луғат
Гиёҳ - трава
Гиёҳвандлик - наркомания
Илдиз – корень
Таркиб – состав
Ишонч – доверие
Бир ўзакдан ҳосил бўлган – однокоренные
Ато этмоқ – дарить
Аср вабоси – чума века
Ошно бўлмоқ- подружиться