103
Зарғалдоқ – иволга
Сертук – пушистый
Қурт – гусеница, червь
Қўнғиз – жук
Чигиртка – кузнечик
Зағча – сорока
Зараркунанда – вредитель
Тиллақўнғиз – хрущ
Қирмоқ - истреблять
5-топшириқ. Матнни ўқинг. Ўлчов бирликларини билдирувчи сўзларни кўчириб
ёзинг, улар билан сўз бирикмаларини тузинг.
ЗАҲИРИДДИН БОБУР: «ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИНИ БИЛ, БУ
БИЛИМДИР»
Ўлчов бирликлари қадим замонлардан бери мавжуд.
Кишилар улардан
хўжаликда, савдо-сотиқда, қурилиш ишларида доимо фойдаланиб
келганлар. Бирликларни ҳисоблаш асбоблари дастлаб инсоннинг қўл ва
оёғи бўлган. Масалан: қадам, қарич, икки эн ва ҳоказо. Шу тахлитда
узунлик, буюм ўлчамлари, масофа ўлчанган. Бу бирликлардан ҳозирга
қадар фойдаланиб келинади. Бир кунлик йўл, бир қоп, бир коса ва ҳоказо
бирликлар кейинчалик пайдо бўлган.
Ҳар бир халқ томонидан қабул қилинган
бирликлар номи турлича,
бирликларнинг ўзи ҳам жуда кўп бўлган. Бунинг натижасида кўплаб
қийинчиликлар туғилгани туфайли кейинчалик бутун дунёда бир хил
бирликлар қабул қилинди.
Олимлар асрлар давомида ўзгармайдиган бирликлар (эталонлар)
танлашни таклиф қилганлар. Масалан, Х. Гюйгенс 1664
йили бир
секундда бир марта тебранувчи маятник узунлигини узунлик бирлиги қилиб
олишни таклиф қилган. Килограмм, метр 1870 йилларда қабул қилинган.
Метр эталони 1799 йили ясалди. Бир метр
учун Ер меридиани чорак
104
қисмининг ўн миллиондан бир бўлаги қабул қилинган, лекин Ер
меридиани қайта ўлчанганида (1870, 1872, 1875 йиллар)
метр эталонини
ўзгартиришга тўғри келди (олдинги ўлчаш билан кейинги ўлчашлар 0,08
мм га фарқ қилади). Шунинг учун 1799 йили ясалган эталон халқаро
эталон деб қабул қилинган.
Бошқа ўлчов бирликлари шу каби ўзгартирилиб, такомиллаштирилиб,
аниқлаштирилиб борилган. Бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: