106
Майин – нежный
Мўйна – мех
Ингичкалашмоқ – утончаться
Мўйқалам - кисточка
9-топшириқ. Тиниш белгиларини қўйиб, матнни кўчиринг.
ҲИКОЯТ
Бир ўрдак тиниқ
сувда ойни кўриб уни балиқ деб ўйлади ва сувга шўнғиди
лекин ҳеч нарса тополмади Бир неча маротаба шўнғиб
чарчагандан кейин
ўрдак бу ишнинг баҳридан кечди Бир неча кундан кейин кўлга росмана
балиқлар сузиб келдилар лекин ўрдак ҳар гал
балиқ кўрганда уларни ойнинг
акси деб ўйлаб тутиб ейишга ҳаракат қилмади
Шу тариқа янглиш тажриба натижасида у оч қолди
10-топшириқ. “Янглиш тажриба”га яна қандай мисоллар келтира оласиз?
11-топшириқ. Матнни ўқинг, рус тилига таржима қилинг.
ЛОВИЯ
Ловия - дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Ловия ёввойи
турда учрамайди. У жуда қадим замонлардан бери Перу, Мексика, Марказий
ва Жанубий Америка халқларининг асосий маданий ўсимликларидан
ҳисобланади.
Колумб Америкага сафаридан бу ўсимлик уруғларини Европага келтирган.
Ловиядан қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулоти сифатида фойдаланилади.
Ловия донлари ўз таркибида 20% га қадар оқсиллар, 50%га қадар углеводлар,
1,4-1,7% мой, витаминлардан С, В
1,
В
2,
В
6,
РР, каротин, пантотен кислотаси,
шунингдек, калий, кальций, фосфор тузларини сақлайди.
Халқ табобатида турли-туман овқатлар тайёрлашда ловиянинг дони ва кўк
дуккаги жуда кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: