97
- шить иголкой одежду, в которую в данный момент одет человек;
- быть злым и коварным, всегда думать о плохом.
А следующие факторы благоприятно влияют на здоровье людей:
-
мало есть, мало говорить,
меньше спать, душиться приятными духами,
часто купаться;
-
часто чистить зубы, чисто и красиво одеваться,
вовремя стричь волосы и
ногти;
- быть приветливым и искренним, добрым и радушным во всех отношениях,
помогать слабым и малоимущим людям.
19-топшириқ. Юқорида кўрсатилганлардан ташқари, яна қайси ҳолатлар инсон
саломатлигига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши ҳақида фикрингизни ёзма баён
этинг.
20-топшириқ. Шеърни ўқинг, мазмунини сўзлаб беринг. Сарлавҳани изоҳланг.
ЯШАШГА НЕ ЕТСИН
Яшашга не етсин!.. Дунё – сеҳрли,
Ўлгунча сеҳрига тўймайди кўзинг.
Бошингдан гоҳ нурдай қуяр меҳрини,
Гоҳ тошлар ёғдирар – етмайди тўзим.
Гоҳ қорин ғамида чекасан заҳмат,
Обрў талашмоқдан гоҳ дилда тугун...
Аммо чин яшашни истасанг, фақат
Ўзбекистон учун яшамоқ мумкин.
Ўлим ҳам бор нарса – калхатдай учар
Чумчуқдай жонингни бергани қурбон.
Бировнинг титраган товуши ўчар,
Биров ўз ғамида адойи тамом.
98
Майли, ўлимни ҳам айлагин ҳурмат,
Бандаси дунёдан битта он қарздир...
Чиндан қурбонликка жаҳд қилсанг, фақат
Ўзбекистон учун жон бермоқ арзир.
Мангу яшамоқнинг сирими? Ошкор!
Бекорга ҳар тараф урингайдирсан:
Магарким, жон бердинг юрт деб неча бор,
Ончаким, қайтадан тирилгайдирсан.
Do'stlaringiz bilan baham: