Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


-топшириқ. Юқоридаги матн юзасидан саволларга жавоб беринг


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

10-топшириқ. Юқоридаги матн юзасидан саволларга жавоб беринг. 
1. Дэвид Бекхэм ким? 
2. У қаерда туғилган? 
3. Нима сабабдан уни бутун дунё футбол мухлислари танийди, ҳурмат 
қилади? 
4. Қайси жамоаларда ўйнаган ва ўйнаб келмоқда? 
5. Сизнингча, футбол қандай қилиб оламни ўзгартирди? 
6. Спортнинг халқаро муносабатлардаги аҳамияти нимадан иборат? 
 
11-топшириқ. Спорт билан боғлиқ таниқли шиорлар, ҳикматли сўзлар, мақоллардан 
ёзинг. 
12-топшириқ. Матнни ўқинг ва нотаниш сўзлар маъносини топинг. 
КИМ МИЛЛИОНЕР БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙДИ? 
Спорт маликаси саналмиш енгил атлетика оламида “Олтин лига” баҳслари 
алоҳида ўрин эгаллайди. Спортчилар ва томошабинларнинг кўзи ўнгида 
қиймати миллион долларга тенг олтин ёмбилар тургандан кейин бу ҳақда 
ўйламаслик қийин бўлса керак. 
Аммо ўша тиллаларни ўзлаштириш жуда мушкул. Бунинг учун лига 
дастурига киритилган барча олти босқичда фақат биринчи ўринни эгаллаш 
зарур.
XXI асрнинг дастлабки йилларида миллионерга айланган фақат икки омадли 
енгил атлетикачини эслаш мумкин. 2003 йили мозамбиклик Мария Мутола, 
2005 йили уч ҳатлаб сакраш устаси россиялик Татьяна Лебедева олтин 
ёмбилар соҳибаси бўлишган. 
2005 йили миллионни “арралашга” тўғри келган. Америкалик Жереми 
Уоринер ва Саня Ричардс ҳамда ямайкалик 100 метрга югуришда жаҳон 
рекордчиси Асафа Пауэлл совринни бўлиб олишган.
13-топшириқ. Матнни ўқинг. Ўзингиз билган шу каби ҳодисалар ҳақида ҳикоя 
тузинг. 


93 
ОЛТИН ЁҒДУСИ КЎЗНИ ҚАМАШТИРГАНДА 
Италия 
пойтахти 
Римдаги 
“Олимпико” 
стадионида 
“Олтин 
лига” 
мусобақаларининг навбатдаги босқичи ўтказилди.
Бош совринни қўлга киритишдан умидворлар орасида финн спортчиси Теро 
Питкамяки ҳам бор эди. Лекин Рим унинг учун фақат муаммоларни келтириб 
чиқарди. Бир томондан, у норвегиялик олимпиада чемпиони Андреас 
Торкилдсенга ютқазиб қўйди. Аммо бу ҳам ҳали ҳолва экан. Чунки Теро 
отган найза кутилмаганда чап томонга кетиб қолиб, француз спортчиси 
Салим Сдирига бориб санчилди. Баъзиларнинг айтишича, Питкамякининг 
кўзини олтин ёмбилар “қамаштирган” бўлса керак. 
Жароҳатланган Сдири тез ёрдам машинасида зудлик билан шифохонага 
етказилди. Найзанинг учи танага тахминан 10 сантиметрга кириб боргани 
аниқланди. Сдирининг ўнг буйраги ва жигарига зарар етган экан. 
Жароҳатланган спортчи аҳволи оғирлашмаслиги учун яна бир неча кун 
мобайнида Римда шифохонада қолишига тўғри келди. 
Дарвоқе, бундай кўнгилсизликлар аввал ҳам қайд этилган. Жумладан, 
Жанубий 
Африкада 
олимпиада 
чемпиони 
Роман 
Себрле 
югуриш 
машқларини бажараётганида елкасига найза теккан. Натижада жарроҳлар 11 
та чок билан елкани тикишларига тўғри келган. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling