Кичрайтириш ва эркалаш қўшимчалари
-ча, -чак, -гина, -жон, -хон: қизча, келинчак, болагинам, акажон, Асалхон
Қисқартма отлар
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти), ЎзФА (Ўзбекистон Фанлар
133
академияси), ТАТУ (Тошкент ахборот технологиялари университети), ИИБ
(ички ишлар бошқармаси)
С И Ф А Т
Сифатларнинг ясалиши
Содда сифатлар: -ли билимли, -сиз шафқатсиз, -ий тарихий, -ги кечаги, сер-
сергап, бе- бефойда, -чан ҳаракатчан, -дор елкадор; -ма қайнатма, -ғин
сўлғин, -кин кескин, -ук етук, но- нотўғри, -чоқ эринчоқ.
Қўшма сифатлар: кул ранг, чаласавод, меҳнатсевар, ҳозиржавоб.
Жуфт сифатлар: катта-кичик, оқ-қора, яхши-ёмон.
Такрорий сифатлар: баланд-баланд, ширин-ширин.
Озайтирма сифатлар: сарғиш, кўкимтир, нимпушти.
Кучайтирма сифатлар: ям-яшил, ғирт ёлғон, жиққа ҳўл, тим қора
Сифат даражалари
Яхши – яхшироқ – энг яхши, жуда яхши, ниҳоятда яхши
Сифатларнинг отлашиши
Катта одамларни ҳурмат қил – Катталарни ҳурмат қил.
Нодон кишига жавоб сукутдир - Нодонга жавоб сукутдир.
С О Н
Маъно турлари
Саноқ сонлар: икки, юз.
Дона сонлар:иккита, юзта.
Тақсим сонлар: иккитадан, юзтадан.
Жамловчи сонлар: иккала, икков.
Каср сонлар: иккидан бир, саккиз бутун юздан етмиш беш.
134
Чама сонлар: иккиларда, юзтача.
Тартиб сонлар: иккинчи, юзинчи.
Тузилишига кўра турлари
Содда сонлар: бир, саксон, минг.
Қўшма сонлар: ўттиз уч, тўққиз юз тўқсон олти.
Жуфт сонлар: беш-олти, тўртта-тўртта, ўн беш-йигирма.
Do'stlaringiz bilan baham: |