130
қияликда турган каттакон харсангга етди. Харсанг силлик. эди. Риза харсанг
устига ўтириб, атрофии томоша қила бошлади.
Унинг олдигинасидан
бошланувчи жилға кенгая-кенгая Оқсоқота сойига бориб туташади. Ху, ана,
тубанда шамолда ҳилпираб турган оқ лентадай Оқсоқота сойи оқмоқда.
Харсангнинг
тагидан
тип-тиниқ
булоқ
виқир-виқир
қайнаб чиқмоқда. Булоқ тубидаги оқ, қизил, кўк;
турли-туман майда
тошларнинг
ранги
сувга
уриб,
жимир-
жимир
товланади.
Зилол
сувли
бу
булоқни
Кўзёшибу-
лок,
деб
атаганлари
қизиқ.
Балки
қадимда
золимнинг
зулмидан
жафо
чеккан,
неча-неча
қашшоқ,
юпун
чўпон-
лар ўксиб-ўксиб, юрак ғуссаларини шу булоқда тўккандирлар. Шунинг учун
ҳам уни Кўзёшибулоқ деб аташганмикин?
Риза харсанг устидан ирғиб тушиб, апир-шапир ювина бошлади.
Эрталабки
салқин ва муздек сувдан қалтираб кетди. Шундаям ювиниб бўлгач,
булоқнинг нақ кўзидан бир ҳовуч
сув олиб ичди, кўзларини ўйнатиб, роҳат
қилгандай «О-оҳ!» деб қўйди. Унга бу одат — ота мерос. Раҳматли дадаси
ҳар куни эрталаб шу булоққа келиб, муздай сув ичар эди. «Булоқ
суви -
дори, юракнинг иссиғини олади» дер эди отаси.
Садриддин Айний