Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ


Download 0.74 Mb.
bet11/74
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708253
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Ўз. Рес.Президентининг 4.04.2007 йил ПҚ-615-сон қарори


III

Профессионал бирлашмалар даражасида аудиторлик фаолиятнинг махсус масалаларини тартибга солади


ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАРИНИНГ КАСБГА ОИД АҲЛОҚ КОДЕКСИ

ЎБАМА.26.08.2005й., ЎАП 25.06.2005й.




КОРХОНАЛАРДАГИ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига 2-ИЛОВА



Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ
13.10.2000 й. Н 977
(қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
ЎзР АВ 20.04.2004 й., ЎзР АВ 18.10.2005 й.)


IV

Аудиторлик ташкилотларининг мажбурий аудит ва бошқа аудит хизмат-ларини бажаришини тартибга солади




АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ
ИЧКИ СТАНДАРТЛАРИ




2-савол. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи поғонаси – аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини (АФМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) – бу барча аудиторлик ташкилотлари ўзларининг профессионал фаолиятлари жараёнида риоя қилишлари лозим бўлган ягона асосий тамоиллардир. Стандартлар Ўзбекистон Республикаси Молиявий Вазирлигида Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади ва Адлия Вазирлигида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий Стандартлари (АФМС) Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (Интернатионал Стандардс оф Аудитинг - ИСАс) негизида ишлаб чиқилади ва асосан аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидаларини белгилайди. Бу қоидалар молия-хў-жалик фаолиятининг барча субъектларида бир хил қўллани-лади.

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аудиторлик стандартларига риоя қилиш аудит сифатини ва унинг натижалари ишончлилигини кафолатлайди.


Аудиторлик стандартларининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:
  • уларга риоя қилинганда аудиторлик текширувларининг юқори сифатли бўлиши таъминланади;


  • аудиторлик амалиётига янги илмий ютуқларни жорий қилишга ёрдам беради;


  • муайян вазиятларда аудиторлар қандай иш тутишларини белгилаб беради..


Ҳозиргача аудиторлик фаолиятига доир масалаларни акс эттирувчи қуйидаги миллий стандартлар қабул қилинган:





Стандартнинг № ва номи

Ўз. Р. МВ тасдиқла ган сана ва №


Ўз. Р АВ да рўйхатга олинган сана ва №


Кучга
кирган


санаси

№3- АФМС «Аудитни режалаштириш»


14. 10. 1999 №54


10. 11. 1999 №837


01. 01. 2000



№4- АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»


21. 09. 2006


№76

25. 09. 2006


№1624

05. 10. 2006



№5- АФМС «Аудитор ишининг сифатини назорат қилиш»


04. 08. 1999 №62


03. 09. 1999 №811


01. 01. 2000



№6- АФМС «Аудитни ҳужжатлаштириш»


04. 08. 1999


№61

03. 09 1999


№812

01. 01. 2000



№9- АФМС «Жиддийлик ва аудиторлик риски»


04. 08. 1999


№63

03. 09. 1999


№813

01. 01. 2000



№10- АФМС «Молиявий ҳисобот таркибидаги бошқа ахборотлар»


09. 09. 1999


№75

23. 09. 1999


№822

01. 01. 2000



№11- АФМС «Маълумотларни компютерда ишлаш (МКИ) шароитида аудит ўтказиш»


09. 09. 1999


№76

23. 09. 1999


№823

01. 01. 2000



№12- АФМС «Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»


29. 12. 2006


№108

12. 04. 2007


№1673

22. 04. 2007



№13- АФМС «Таҳлилий амаллар»


04. 08. 1999


№64

03. 09. 1999


№814

01. 01. 2000





№14- АФМС «Аудиторлик танлаш»


27. 07. 1999


№59

03. 09. 1999


№815

01. 01. 2000



№16- АФМС «Експерт ишидан фойдаланиш»


27. 07. 1999


№60

03. 09. 1999


№816

01. 01. 2000



№24- АФМС «Молиявий ҳисоботнинг бузиб кўрсатилганлиги аниқланганида аудиторлик ташкилотининг иш тутиши»


31. 05. 2001


№49

30. 06. 2001


№1045

10. 07. 2001



№25-АФМС-«Аудиторлик текшируви ўтказилишда норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш»


27.01.2003 №14


28.02.2003 №1223


10.03.2003



№31- АФМС «Хўжалик юритувчи субъект фаолияти (бизнеси) билан танишиш»


30. 05. 2001 №48


21. 06. 2001 № 1043


01. 07. 2001



№50- «Аудиторлик далиллар»


03. 04. 2002


№ 48

18. 04. 2002


№ 1128

29. 04. 2002



№55 АФМС – «Ўзаро боглиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича аудиторлик далилларини олиш босқичлари»


27.01.2003. №15


3.03.2003. №1224


10.03.2003



№56 АФМС–«Молиявий ҳисобот тузилганидан кейинги ҳодисалар»


9.04.2003. №54


23.04.2003. №12


23.04.2003.



№60 АФМС-«Бошқа аудитор иши натижаларидан фойдаланиш»


27.01.2003. №16


20.02.2003. №1221


2.03.2003



№70- АФМС» Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот ҳақидаги аудиторлик хулосаси»


14. 02. 2001


№20

10. 03. 2001й №1016


20. 03. 2001



№80 АФМС –«Махсус масалани текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи»


27.01.2003. №13


19.02.2003. №1220


1.03.2003



№90- АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари»


14 феврал 2001 №19


10. 03. 2001 №1017


21. 03. 2001


*-№4- «Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш» номли аудитнинг миллий стандарти бекор қилиниб, унинг ўрнига қабул қилинган.

Учинчи поғона- стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудиторлик ташкилотининг ички ишчи стандартларидан иборат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва стандартлар асосида аудиторлик фаолиятини ташкил этишга доир маълумотларни ўз ичига олади.

Аудиторлик ташкилотлари билан мижоз-корхона ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


Аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси аудит предметини, хизмат кўрсатиш жойини, ҳақ тўлаш ҳажми ва тартибини, томонларнинг жавобгарлигини ўз ичига олади. Шартнома шартлари ва топшириқ мазмуни Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга зид бўлмаслиги лозим.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти билан фақат юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилоти шуғулланиши мумкин.
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling