Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАРИНИНГ КАСБГА ОИД АҲЛОҚ КОДЕКСИ
- 215-сон қарорига 2-ИЛОВА
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Ўз. Рес.Президентининг 4.04.2007 йил ПҚ-615-сон қарори
2-савол. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи поғонаси – аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини (АФМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) – бу барча аудиторлик ташкилотлари ўзларининг профессионал фаолиятлари жараёнида риоя қилишлари лозим бўлган ягона асосий тамоиллардир. Стандартлар Ўзбекистон Республикаси Молиявий Вазирлигида Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади ва Адлия Вазирлигида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий Стандартлари (АФМС) Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (Интернатионал Стандардс оф Аудитинг - ИСАс) негизида ишлаб чиқилади ва асосан аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидаларини белгилайди. Бу қоидалар молия-хў-жалик фаолиятининг барча субъектларида бир хил қўллани-лади. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аудиторлик стандартларига риоя қилиш аудит сифатини ва унинг натижалари ишончлилигини кафолатлайди. Аудиторлик стандартларининг аҳамияти қуйидагилардан иборат: уларга риоя қилинганда аудиторлик текширувларининг юқори сифатли бўлиши таъминланади; аудиторлик амалиётига янги илмий ютуқларни жорий қилишга ёрдам беради; муайян вазиятларда аудиторлар қандай иш тутишларини белгилаб беради.. Ҳозиргача аудиторлик фаолиятига доир масалаларни акс эттирувчи қуйидаги миллий стандартлар қабул қилинган:
*-№4- «Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш» номли аудитнинг миллий стандарти бекор қилиниб, унинг ўрнига қабул қилинган. Учинчи поғона- стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудиторлик ташкилотининг ички ишчи стандартларидан иборат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва стандартлар асосида аудиторлик фаолиятини ташкил этишга доир маълумотларни ўз ичига олади. Аудиторлик ташкилотлари билан мижоз-корхона ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади. Аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси аудит предметини, хизмат кўрсатиш жойини, ҳақ тўлаш ҳажми ва тартибини, томонларнинг жавобгарлигини ўз ичига олади. Шартнома шартлари ва топшириқ мазмуни Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга зид бўлмаслиги лозим. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти билан фақат юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилоти шуғулланиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир. Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling