Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда рақамли иқтисодиётнинг валютани тартибга солишдаги имкониятлари


Download 1.32 Mb.
bet57/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

8.5. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда рақамли иқтисодиётнинг валютани тартибга солишдаги имкониятлари

Мамлакатимизда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун амал қилмоқда. Ушбу қонун ўзимизнинг бугунги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда чуқур ўйланган тарзда қабул қилиниб, айрим ўзгартиришлар ҳам киритилган. Аммо реал ҳаётида бундан айрим четланишлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, бизда мавжуд ҳолатни эътиборга оладиган бўлсак, ҳамон ноқонуний импорт билан шуғулланаётган “тадбиркорлар” ҳам йўқ эмас. Ушбу бозор вакиллари валютага бўлган талабни ошириш билан бирга, ноқонуний йўллар билан алмаштиришга ҳам мойиллиги катта. Бу ҳолат яна яширин иқтисодиётнинг сақланиб қолишига, нақд кўринишдаги назорат қилинмайдиган хорижий валютадан максимал даражада фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинади. Булардан ҳам кўриниб турибдики, валюта қора бозорининг мавжуд бўлишига ва сақланиб қолишига монетар омиллардан кўра айрим фискал омиллар ҳам сабаб бўлмоқда.


Ҳозирги пайтда амалиётга жорий қилинган хорижий валюталар бўйича ҳам пластик карточкалар рақамли иқтисодиётнинг бир кўриниши бўлиб, мавжуд муаммони бироз енгиллаштирди. Аммо ушбу соҳада ҳам чекловлар бироз юмшатилгани билан бутунлай олиб ташланмаганлиги ҳам айрим ҳолларда валбюа қора бозорининг сақланиб қолишига сабаб бўлади. Чунки, хориждан товар олиб келувчилар (уларнинг бир қисми ноқонуний) эҳтиёжи пластик карточкага белгиланган миқдордан кўпроқ бўлиши мумкин.
Хуллас, савол туғулади, шунчалик чоралар кўрилишига қарамасдан валюта қора бозорининг сақланиб қолишига нималар сабаб бўлмоқда. Фикримизча:
инсонлар психологиясида ҳали ҳануз ўша моддий кўринишдаги пулларнинг ўрни ва аҳамияти юқорилигича қолаётганлиги;
кўпларнинг валютани кўзи билан кўриб қўли билан ушлаб кўрмагунча кўнгил жойига тушмаслиги;
одамларнинг хорижий валютага миллий валютага нисбатан инфляция нуқтаи назаридан ишончининг кучлилиги;
хорижий валютани пластик картага ташлаб, уни кейин банк кассасидан ёки банкоматлардан нақд қилиш эса бир томондан вақт, иккинчи томондан харажат талаб қилганлиги;
банкларда хорижий валютанинг эркин ва узлуксиз сотувини ташкил қилиш имкониятларининг чекланганлиги;
нақд пулнинг инфляция натижасида қадирсизланиши давом этишини инобатга олиб, уни уйда ёки банкларда сақлаш хатарли эканлиги, аммо хорижий валютанинг ушбу таъсирга (қадрсизланишга) тушмаслиги;
нақд миллий валютани банкларда сақлашнинг салбий таъсирининг ҳамон одамлар ёдида сақланиб қолаётганлиги, банкларнинг бу борада ишончни бутунлай йўқотганлиги;
нақд кўринишда валютани бирданига банклардан сотиб олишдаги қийинчилик туфайли қора бозордан хорижий вабютани харид қилишга аҳолида талабнинг мавжудлиги;
нақд хорижий валютани мамлакатимиз банкларида сақлашга деярли рағбат йўқлиги (тўланадиган фоизининг камлиги);
аҳоли ўртасида ўзаро келишувлар, савдо-сотиқ ишлари ва йирик товарлар қийматини долларда белгилаш ва долларда ҳисоблашиш анъанага кириб кетганлиги ҳамда бугунги кунда унинг сақланиб қолганлиги;

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling