Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Эркин рақобат шароитида корхоналар тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тижорат сирини ҳимоя қилиш механизмлари
- 9.4-чизма. Тижорат сирини ҳимоя қилиш механизмлари
9.2. Эркин рақобат шароитида корхоналар тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми
Мамлакатимизда очиқ демократик жамият қурилмоқда. Бу ҳамма нарса “очиқ” бўлади дегани эмас. Бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат мавжуд экан тижорат сирининг ҳам сақланиб қолиши муқаррар. Шу туфайли корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун унинг тижорат сирини сақлай билиши лозим. Бу ўз-ўзидан амалга ошмайди. Корхоналар ўзларининг тижорат сирини сақлаш билан нафақат иқтисодий хавфсизлигини, балки ўзининг яшавчанлигини ҳам таъминлайди. Бунинг бирқанча механизмлари мавжуд (9.4-чизма).
9.4-чизма. Тижорат сирини ҳимоя қилиш механизмлари 1. Ташкилий тадбирлар. Бунда корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида хавфсизлик хизмати ташкил қилинади. Бу хизмат корхонанинг тегишли ахборотларининг махфийлигини сақлаш чора-тадбирларини кўради. Одаатда хавфсизлик хизматига корхонанинг мулкини сақлайдиган соқчилар ҳам киришларилозим. 2. “Очиқ тестлар” ўтказиш тадбирлари. Корхонага ходимларни ишга қабул қилишда ишлаётганларини эса вақти-вақти билан тест орқали синаб турилади. Бу тест орқали ходимнинг мазкур корхонага содиқлиги, ахборотларга, айниқса махфий ахборотлрга эътибори аниқланади. Чунки нуфузли корхоналарга рақобатчи корхона айғоқчилари, махфий хуфия иқтисодиёт вакиллари кириб олишга ҳаракат қиладилар. Бу вакилларнинг ходимлар таркибига кириб қолиши ушбу жамоада ахлоқий, руҳий муҳитни бузишга, тегишли ахборотларни ўғрилаб олишга ҳаракат қилади. Табиийки, бундай ҳолат корхонанинг ишини орқага кеткизади, кўзда тутилган фойдани олиш имкони бўлмайди. Хуллас, мазкур корхона банкротга учрайди. Шу туфайли “Очиқ тестлар” ушбу хавфнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. 3. Техник тадбирлар. Ҳозирги пайтда рақобатчилар, турли уюшган жиноят гуруҳлар, рекетчилар корхона ҳақидаги махфий ахборотларни техника орқали олишга ҳаракат қиладилар. Бунга корхонанинг сайтига кириб тегишли ахборотни компьютер орқали олиши мумкинлигини, телефонда гаплашган гапларни эшитиш, орқали муҳим шартномаларга оид ахборотларни олишлиги кабиларни киритиш мумкин. Бу ҳолатларга қарши тегишли техник тадбирларни қўллаш лозимки, токи бундай йўллар билан махфий ахборотларнинг четга чиқиб кетишига йўл қўйилмасин. Ҳозирги пайтда кўпгина ахборотлар компьютер орқали ошкор бўлиб бормоқда. Бунинг ҳам йўлини қилиш ва адолатни ўрнатишга ҳамма жон-жаҳди билан киришишлари лозим. 4. Рағбатлантирувчи тадбирлар. Корхона хавфсизлиги билан шуғулланадиган ўз ходимларини хавфсизликни таъминлаганлиги учун доимий равишда рағбатлантириб бориши лозим. Одамларга корхона қанчалик ғамхўрлик қилса, одамлар ҳам шунга жавобан корхонани асраб-авайлашга ҳаракат қилади. Бунда корхонанинг хавфсизлиги билан боғлиқ жараёнларга фақат корхонага содиқ кишиларни жалб этиш лозим бўлади. Зеро ходимда содиқлик бўлмаса корхонанинг ташқи рақобатчилари, энг аввало, шу корхонанинг ходимларини қўлга олишга ҳаракат қиладилар. Шу туфайли махфий ахборотларга ҳар кимни ҳам яқинлаштириб бўлмайди. 5. Текширув тадбирлари. Корхона ўз фаолияти давомида юзлаб ҳамкор ташкилотлар, корхоналар билан муносабатда бўлади. Аммо уларга мол жўнатишда, пул ўтказишда қайтишига ишонч ҳосил қилинган бўлиши лозим. Аммо ҳаммага ишониш мумкинми. Албатта, йўқ. Бунга мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги жисмоний ва юридик шахслар ҳаётида содир бўлаётган кўплаб ҳодисаларни мисол келтириш мумкин. Шу туфайли бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилинган пайтда, албатта, уларга ишонч ҳосил қилиш учун уларнинг аҳволини, ўзини тутишини текшириб кўриш лозим. Биз ким билан, қанчагача ва қайси муддатга шартнома тузилиши лозимлигини олдиндан билсак бундай операцияларни амалга ошириш, ҳар ҳолда, маълум маънода, ишончли бўлади. Албатта, бозор муносабатлари ҳар бир корхона ходимларини ўта ҳушёр бўлиш билан бирга кўп ҳолларда риск (таваккал) қилишга ҳам мажбур қилади. Чунки бозор муносабатларининг табиати шундай. Аммо таваккал қилиш билан бирга корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ҳимоя механизмларидан ҳам фойдаланиш зарур. Бозор муносабатлари шароитида ишлаш, эркин рақобат муҳитининг ҳукм суриши шундайки, ўзингни эҳтиёт қил, амма ҳамиша огоҳ бўл, яъни рақобатчи корхоналарнинг ҳол аҳволидан ҳамиша воқиф бўлиб туриш лозимлигини тақозо қилади. Бунинг учун улар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда олиб туришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бу иш ҳам унчалик осон иш эмас. Шу туфайли рақобатчилар тўғрисида ахборот олиш услублари ва уларнинг корхоналар иқтисодий хавфсизлигига таъсирини алоҳида ўрганишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling