Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўриниб турибдики, валюта қора бозорининг сақланиб қолишига ҳали анча сабаблар бор экан. Молиячи эксперт Мансур Тангишовнинг интернет тармоғида берган мақоласида
- қачондир рақамли иқтисодиётга, банклар нуқтаи назаридан, нақд пулсиз иқтисодиётга ўтишимиз тайин. Шу туфайли ушбу стратегик масалага босқичма-босқиб ўтиб боришимз лозим бўлади. Чунки
чет элдан ноқонуний йўл билан товарларни олиб киришнинг сақланиб қолаётганлиги савдо ва бизнес вакиллари учун валюта қора бозорининг мавжуд бўлишидан манфаатдорлиги кабилар.
Кўриниб турибдики, валюта қора бозорининг сақланиб қолишига ҳали анча сабаблар бор экан. Молиячи эксперт Мансур Тангишовнинг интернет тармоғида берган мақоласида “мени кўп ўйлантирадиган нарса бу - бутун жаҳон ривожланган давлатлари имкон қадар рақамли иқтисодиётга ўтишни ўйлаб, ҳаракат қилаётган бир пайтда, биз оддий нақд хорижий валюта муаммосини охиригача ҳал қилмаганимиздир. Рақамли иқтисодиёт аввало барча соҳа ва тармоқларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг рақамли технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилишини талаб қилади. Рақамли технологияларни қўллашда энг биринчи навбатда, аввало, мана шу рақамли тўловлар технологияларини такомиллаштириш керак бўлади. Рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун нақд пулсиз иқтисодиёт (Cashless economy) қурилиши керак. Аслида, нақд пуллар 21-аср ахборот технологиялари асри учун эскирди. Бугунги кунда Канада, Швеция ва Буюк Британия мамлакатлари мисолида нақдсиз тўловлар такомиллаштирилиши ва нақд пуллар муомаласининг максимал даражада камайтирилиши натижасида иқтисодиётда яширин иқтисодиётнинг ЯИМга нисбатан энг қуйи кўрсаткичларни қайд этаётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бу давлатларда валюта қора бозори деган тушунчанинг ўзи йўқ”46, деб таъкилайди. Банк соҳасида рақамли иқтисодиётга ўтиш масаласи ўзимизда анча муаммо. Чунки, юқоридаги давлатлар тажрибасида максимал даражада нақдсиз пул муомаласини кўпайтириш билан бирга, нақд пул ҳажмини имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилинган. Аммо ўзимизда нақд пул ҳаётий эҳтиёж бўлиб турибди. Чунки, халқимиз кўп истеъмол товарларини бозорлардан харид қилади. Бозорларда пластик карточка билан савдо қилишга имконият чекланган. Маълумки, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилган. Аммо расмий ва норасмий ҳолатда хорижий валюталар муомалада иштирок этмоқда. Ушбу масалага Марказий Банк ва тегишли мутасадди ташкилотлар тўғри ечимини топишлари ва маълум оптимал тартибни белгилашлари лозим. Мансур Тангишовнинг интернет тармоғида берган мақоласидага яна бир фикрига эътиборингизни қаратмоқчиман. Мақолада: “тан олиш керак нақд кўринишдаги хорижий валюталар кўп ҳолларда айнан ноқонуний фаолият юритувчи шахсларда, ўзининг қанча миқдорда маблағи борлигини расман ҳеч ким билмаслигини хоҳлайдиган коррупция вакилларида, контрабанда вакилларида, чайқовчи тадбиркорлар томонидан тез-тез фойдаланилади. Чунки бу шахслар нақд хорижий валюта (қаттиқ валюта)нинг кучини билишади ва унинг назоратдан ташқарида эканлигидан максимал фойдаланишади. Улар нақдсиз кўринишда хорижий валюталарни банкларда сақлайдиган бўлишса, бундай катта миқдордаги маблағларга нисбатан шубҳалар пайдо бўлишидан қўрқишади. Шунинг учун ҳам доимий равишда нақд валютанинг муомаласи барқарор бўлишини чин дилдан исташади. Аслида яширин иқтисодиёт вакилларининг аксар қисми фаолияти айнан нақд хорижий валюта билан олди-сотди қилишни талаб қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, нақдсиз хорижий валюта тартибини такомиллаштириш яширин иқтисодиётни камайтиришга сабаб бўлади”47, деган фикрни олға суради. Ушбу фикрга тўлиқ қўшилиш лозим. Чунки, таҳлиллар кўрсатмоқдаки, қора бозорнинг сақланиб қолишига яна бир сабаб нақд валютанинг олди-сотди жараёнида иштирок этиши бўлмоқда. Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида иқтисодиётни соғлом ривожлантириш йўлини аниқ белгилаб олишимиз лозим. Бу эса, маълум маънода бирор янги нарсани жорий қилишни, аммо зарур бўлсада эски тартиб тамойиллардан вақтинча бўлсада, воз кечишимизни тақозо қилади. Бу йўл бугунги кунда рақамли иқтисодиётга ўтиш йўлидир. Бунда ривожланган давлатлар сингари нақдсиз иқтисодиётни шакллантириш лозим бўлади. Жаҳон тажрибасидан маълумки ушбу йўлни шакллантиришнинг иккита усули бор: бири эволюцион йўл билан эришишлса, иккинчиси революцион йўлдан иборат. Мамлакатимизда ҳам бунинг қайси бирини танлаш масаласи ҳам чуқур тадқиқотларни тақозо қилади. Мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аввал хорижий валютанинг нақдсиз муомаласини йўлга қўйишни, сўнгра миллий валютадаги нақдсиз пул муомаласига тўлиқ ўтиш имкониятларини кўриш масалаларига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги вазиятда банкларда рақамли иқтисодиётни шакллантириш бўйича қандай тавсияларни айтиш мумкин. Фикримизча: Биринчидан, миллий валютани хорижий валютага алмаштириш банкларда чекланмаган ҳолда амалга оширишни йўлга қўйган ҳолда ҳар бир шахснинг қанча валюта алмаштирганлиги тўғрисидаги аниқ ва очиқ маълумот бўлишлигини таъминлаши лозим. Иккинчидан, оддий халқ учун нақд хорижий валютани жамғаришни уйидан кўра банкларда сақлашнинг манфаатли эканлигини, рискнинг умуман бўлмаслигини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Учинчидан, хорижга чиқмоқчи бўлган шахсларга бемалол исталганча миқдордаги пулни хорижий валютада картасига ўтказиб бериш амалиётини давом эттириш билан бирга уларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилиш масъулияти ҳам юкланган бўлиши лозим. Бу фуқарорларнинг нақд валютани тасарруф этиш эркинлигини чекламайди. Тўртинчидан, рақамли иқтисодиётга ўтиш учун аҳолини нафақат иқтисодий, балки техник жиҳатдан, шу иқтисодиётни юритадиган малакага эга бўлишликни, унга маънавий жиҳатдан талабга жавоб берадиган эътиқодга эга бўлишликни, ижтимоий томондан фикрлар ва қарашлар шунга мутаносиб ва тайёр бўлишликни тақозо қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, биз қачондир рақамли иқтисодиётга, банклар нуқтаи назаридан, нақд пулсиз иқтисодиётга ўтишимиз тайин. Шу туфайли ушбу стратегик масалага босқичма-босқиб ўтиб боришимз лозим бўлади. Чунки, бутун дунёда рақамли пуллар, электрон пуллар ва виртуал пуллар оммалашиб бормоқда. Биз улардан ҳозирги интеграция чуқурлашиб бораётган шароитда айри яшай олмаймиз. Хулоса қилиб айтганда, банкларда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш яширин иқтисодиёт, қора бозор ва сахта рақамларга йўл қўйилмасликнинг асосий усули эканлигига маълум даражада ишонч ҳосил қилиш мумкин. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling