Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet133/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мемориал ордер банклар томонидан ишлатиладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб ҳисобланади.
Мемориал ордердан банкларда қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
*мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда;
*банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда;
*банкларнинг ўз ички операцияларида;
*мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар банклар билан мижозлар ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;
*бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;
*жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда.
Банк маблағларни тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланиши шарт. Бошқа ҳолларда, мемориал ордерлар бош бухгалтер ва мазкур банк ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.
Банк муассасаси барча кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида шартномада кўрсатилган муддатларда корхонага ҳисоб-китоб счётидан маълум бир давр учун кўчирма беради. Кўчирмада давр боши ва охирига ҳисоб-китоб варағидаги пул маблағларининг қолдиғи, шу даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг суммалари ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Банк кўчирмасига чекдан ташқари барча кирим ва чиқимга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар илова қилинади. Банк кўчирмалари корхона бухгалтериясида ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини юритишга асос бўлади.
Банк кўчирмаларига бухгалтерияда қуйидаги тартибда ишлов берилади:
*дастлаб унда кўрсатилган пул маблағларининг бош қолдиғи олдинги берилган кўчирманинг охирги қолдиғи билан солиштирилади, ушбу суммалар, одатда, бир хил бўлиши лозим;
*кейин кўчирмага илова қилинган барча гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг (чекдан ташқари) унга тўлиқ илова этилганлиги ҳамда улар суммаларининг ўзаро мослиги текширилади;
*шундан сўнг, кўчирманинг дебет ва кредит обороти суммалари ҳамда пул маблағларининг охирги қолдиғи суммасини тўғри топилганлиги текширилади;
*кейин кўчирманинг ҳар бир қаторида акс эттирилган суммалар қаршисига корреспонденцияланадиган счётнинг рақами қўйиб чиқилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling