Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Хорижий валютадаги касса операцияларини счётларда акс эттириш
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операциянинг мазмуни Дебет счет Кредит счет
- Сумма, сўм, тийин
- 8.3.Банкларда ҳисоб-китоб счети бўйича операцияларнинг ҳисоби Банк операцияларини ҳужжатлаштириш
Хорижий валютадаги касса операцияларини счётларда акс эттириш
8.3.Банкларда ҳисоб-китоб счети бўйича операцияларнинг ҳисоби Банк операцияларини ҳужжатлаштириш. Корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари нақд ва нақдсиз йўллар билан келиб тушади. Нақд пуллар ҳисоб-китоб счётига корхонанинг ўзи томонидан топширилади. Бунинг учун кассир ёки пул топшириш ваколати берилган бошқа шахс банкда махсус “Нақд пул топширишга эълон” ҳужжатини тўлдиради. Ушбу ҳужжат уч қисмдан иборат: биринчи қисми нақд пул топширишга эълон, иккинчи қисми квитанция ва учинчи қисми ордер деб аталади. Ҳужжатнинг барча қисмлари бир хил мазмундаги ёзувларга эга бўлади, яъни уларда ҳисоб-китоб счётининг рақами, нима учун ва қанча пул топширилаётганлиги, шунингдек пулни топширган шахснинг фамилияси, исми-шарифи ва имзоси акс эттирилади. Пул банк кассасига топширилгач, топширувчи шахснинг қўлига имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган квитанция берилади, эълон ва ордер банкда қолади. Охирги ҳужжат ҳам банк кўчирмаси билан илова сифатида корхонага қайтиб келади. Нақдсиз йўл билан пул маблағлари корхонанинг ҳисоб-китоб счётига бошқа корхоналардан, давлат органларидан, банкнинг ўзидан келиб тушуши мумкин. Бундай пул маблағлари банкда корхонанинг ҳисоб-китоб счётига тўлов топшириқномалари, электрон авизо, мемориал-ордерлар асосида киритилади. Корхона ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари нақд ва нақдсиз йўллар билан чиқим қилинади. Пул маблағларини нақд олиш учун корхона банк томонидан шартномага мувофиқ чек дафтарчаси билан таъминланади. Ушбу дафтарчанинг ҳар бир варағ иикки қисмдан иборат бўлиб, чап қисми корешок, ўнг қисми эса чек деб аталади. Дафтарчага киритилган чекларнинг тартиб рақамлари босмахона усулида олдиндан ёзилган бўлади. Нақд пуллар корхонага чек асосида берилади. Чекнинг юза қисмида пул олиш ваколати берилган шахснинг фамилияси, исми-шарифи, олиниши керак бўлган сумманинг миқдори кўрсатилади. Чек раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади. Чекнинг орқа тарафида олинаётган пул маблағ ларининг миқдори мақсадлари бўйича акс эттирилади, шунингдек пул олувчи шахснинг имзоси ва паспорт бўйича маълумотлари, унинг имзосини тасдиқловчи раҳбар ва бош ҳисобчининг имзолари кўрсатилади. Чек банкда, унинг корешоги чек дафтарчасида қолади. Чек дафтарчасида бўяб ва тузатиб ёзишлар мумкин эмас, уларга қўйиладиган имзолар ҳам банкга берилган имзо намуналаридан фарқ қилмаслиги керак. Бу талабларга жавоб бермайдиган чеклар банк томонидан қабул қилинмайди ва бузилган ҳисобланади, уларни қайтадан расмийлаштириш, бузилган чекларни дафтарчага қайтадан элимлаб қўйиш лозим. Тўлиқ фойдаланилган чек дафтарчалари банкга топширилади ва унинг ўрнига янги чек дафтарчаси сотиб олинади. Корхона ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари нақдсиз йўл билан таъминотчиларга, бошқа кредитор корхоналарга, давлат органларига ўтказиб берилади, шунингдек банкнинг ўзи орқали шартнома шартларига кўра кўрсатилган хизматлар учун ушлаб қолинади. Пул маблағларини нақдсиз чиқим қилишга асос бўлиб тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари, инкассо топшириқномалари ва банкнинг мемориал ордерлари ҳисобланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling