Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Касса ҳисоботини тузиш ва унга бухгалтерлик ишловини бериш тартиби


Download 1.65 Mb.
bet128/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Касса ҳисоботини тузиш ва унга бухгалтерлик ишловини бериш тартиби. Кирим ва чиқим касса ордерлари асосида кассир «Касса китоби»ни юритади. Ушбу китоб тикилган, номерланган, корхона раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган ва корхона муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Китобнинг ҳар бир варағи икки қисмдан иборат бўлиб, ўнг қисми чап қисмининг тагига букилади, улар ўртасига нусха ўтказувчи қоғоз қўйилади. Кассир китобнинг чап қисмига давр бошига кассадаги пул маблағларининг қолдиғини, кейинги қатордан бошлаб олдин кирим касса ордерлари бўйича қабул қилинган пул маблағларини, кейин эса чиқим касса ордерлари бўйича пул маблағларини чиқимини алоҳида устунчаларда кўрсатади. Барча кирим ва чиқим касса ордерлари ёзилгач, кирим ва чиқим суммалари жамланади. Китобнинг сўнгида кассир давр охирига кассада қолган пул маблағларининг қолдиғини, шу жумладан тарқатилмай қолинган иш ҳақи суммасини ёзади.
Касса китобининг ўнг томони йиртиб олинади ва ҳисобот сифатида барча кирим ва чиқим ҳужжатлари билан бирга имзоланиб бухгалтерияга топширилади. Кассирнинг ҳисоботи бухгалтер томонидан текшириб қабул қилинади, ҳисоботнинг охирги қисмида унга нечта кирим ва чиқим ҳужжатлари киритилганлиги ёзилади ва имзоланади. Касса китобида ҳам бошқа касса ҳужжатлари каби бўяб ёзишлар, тузатишлар мумкин эмас. Бузилган касса китобининг варақлари қайта ёзилади, бузилган варақлар китобда сақланиши керак.
Бухгалтерияда топширилган касса ҳисоботига бухгалтерлик ишлови берилади. Бундай ишлов ўз ичига қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириладиган ишларни олади:
*касса ҳисоботининг бош қолдиғи суммасини олдинги касса ҳисоботининг охирги қолдиғи суммаси билан мослигини текшириш;
*касса ҳисоботида унга киритилган кирим ва чиқим касса ордерларининг мавжудлиги, улар тартиб рақамлари, суммалари ва сонини тўғри кўрсатилганлигини текшириш;
*касса ҳисоботи кирим ва чиқим устунчалари жами суммаларини ҳамда охирги қолдиғи суммасини тўғри топилганлиги ва кўрсатилганлигини текшириш;
*касса ҳисоботини кассир томонидан имзоланганлигини текшириш;
*касса ҳисоботига киритилган ҳар бир кирим ва чиқим касса ордери қаршисига тегишли корреспонденцияланадиган счётнинг тартиб рақамини қўйиш.
Юқорида келтирилган ишловни амалга оширгач, касса ҳисоботини бухгалтерияга қабул қилиб олувчи бухгалтер касса китобига имзо чекиб, уни кассирга қайтаради.
Бухгалтер томонидан қабул қилинган ва дастлабки ишловдан ўтган касса ҳисоботи барча унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар кассадаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоби регистрларини (1-сон журнал-ордер ва 1-сон қайдномани) юритишга асос бўлади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling