Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet124/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Банкдаги пул маблағлари – бу корхонанинг хизмат қилувчи банкларда очилган депозит счётларида сақланаётган пул маблағлари. Корхона битта асосий, ҳоҳлаганча махсус депозит счётларни хизмат қилувчи банкларда очиши ва уларда ўз пул маблағларини сақлаши мумкин. Чет эл валютаси билан муомаларга эга бўлган корхоналар хизмат қилувчи банкларда битта асосий ва ҳоҳлаганча махсус валюта счётларни, масалан, конвертация учун, консигнацион товарлар учун, капитал қурилиш учун ва бошқа мақсадлар учун, очишлари мумкин.

Пул маблағлари ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим шарти бўлиб корхоналарда касса хўжалиги ва касса операцияларини белгиланган тартибларда ташкил этиш ҳисобланади.
Корхоналарда касса хўжалигини ва касса операцияларини ташкил этиш тартиблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 17 декабрда 565-тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини ошириш Қоидалари»га ва уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан белгиланган. Ушбу Қоидаларга асосан хўжалик юритувчи субъектлар касса хўжалиги ўз ичига қуйидаги элементларни олади:

  • касса бўйича тайинланган моддий жавобгар шахс, яъни кассир;

  • кассир билан моддий жавобгарлик тўғрисида тузилган шартнома;

  • белгиланган тартибларга тўлиқ жавоб берадиган касса хонаси;

  • касса бўйича белгиланган ҳужжатлар тизими.

Кассир – бу корхона штат жадвалида белгиланган ва шу лавозимга тайинланган шахс.
Кассирни ишга тайинлаш тўғрисида буйруқ (қарор) чиқарилганидан кейин корхона раҳбари тилхат олган ҳолда кассирни Касса операцияларини юритиш қоидалари билан таништириши шарт, шундан кейин кассир билан унинг тўлиқ шахсан моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.
Битта кассирга эга бўлган корхона ва ташкилотларда, уни вақтинча алмаштириш зарурати юзага келганда, кассирнинг мажбуриятларини бажариш ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи (қарори)га кўра бошқа ходимга юкланади. Бундай пайтда ушбу ходим билан ҳам моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.
Ходимлари сони чегараланган микрофирмалар ва кичик корхоналарда кассир лавозимини раҳбар ишловчи ходимлардан бирига юклаши ёки уни ўз зиммасида қолдириши мумкин. Бош бухгалтер ва касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқидан фойдаланувчи бошқа бухгалтерлар кассирлик мажбуриятларини бажариши мумкин эмас.
Ҳар бир корхона ёки ташкилот нақд пул билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун кассага эга бўлиши керак.
Касса – бу нақд пулларни қабул қилиш, бериш ва вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланиб, махсус жиҳозланган ҳамда ажратиб қўйилган хона.
Ташкилотларнинг раҳбарлари кассани жиҳозлашлари ва касса хонасида, шунингдек, банк муассасасидан етказиб келиш ҳамда банк муассасасига топшириш пайтида пуллар сақланишини таъминлашлари шарт.
Ташкилотлар кассалари зарурат туғилганда суғурта ташкилоти томонидан суғурталаниши мумкин.
Кассада мазкур корхонага тегишли бўлмаган нақд пул ва бошқа бойликларни сақлаш ман қилинади.
Касса бўйича қатъий белгиланган ҳужжатлар тизими мавжуд. Бу тизимга касса китоби, кирим касса ордери, чиқим касса ордери, кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журнали киради.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling