Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот
№
|
Кўрсаткичлар
|
Сумма
|
1
|
Сотишдан олинган даромад (тушум)
|
100 000 000
|
2
|
ТМЗнинг сстиш таннархи (2.1+2.2.- 2.3)
|
85 000 000
|
2.1
|
Ой бошига қолдиқ
|
25 000 000
|
2.2
|
Харид
|
80 000 000
|
2.3.
|
Ой охирига қолдиқ
|
20 000 000
|
3.
|
Ялпи фойда (1-2)
|
15 000 000
|
Кўриниб турибдики, ТМЗларнинг узлуксиз ва даврий хисобга олиш тизимлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. ТМЗлар ҳисобининг узлуксиз тизими улгуржи савдо корхоналарида, улар ҳисобининг даврий тизими эса чакана савдо ва умумий овқатлантириш корхоналарида кенг фойдаланилади
Товар-моддий бойликларни акс эттирувчи счётлар (2910-2990)нинг дебет ва кредитида юқорида келтирилган операциялардан ташқари қуйидаги хўжалик муомалалари ҳам акс эттирилади (7.3-жадвалга қаранг).
7.3-жадвал
Товарлар кирими ва чиқимига доир айрим операцияларнинг счётларда акс эттирилиши
Тар-тиб рақами
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет счет
|
Кредит счет
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Товарларни кўпайиши:
-таъсисчилардан олинганда
-ҳисобдор шахслардан олинганда
-ишлаб чиқариш цехларидан кирим қилинганда
-тайёр маҳсулот омборидан
-материаллар ҳисобига
-ортиқчалар эвазига
-бепул олиниш эвазига
-ички алмашув эвазига
-нархи оширилганда
-савдо устамаси эвазига
|
2910-2990
|
4610
4230
2010
2810
1010
9390
8530
2910-
2990,
6230
2980
|
Товар ҳисоботи,
Товар-пул
Ҳисоботи,
Счёт-фактура,
Накладнойлар,
Далолатнома
ва бошқа
ҳужжатлар
|
2.
|
Товарларни камайиши:
-ишлаб чиқаришга берилганда
-материалга айлантирилганда
-камомад чиққанда
-нархи пасайтирилганда
-ички алмашувга
|
2010,
1010,
5910,
3190,
2910-2990
|
2910-
2990
|
Ҳисоботлар,
Далолатнома-лар, накладной,
Счёт-фактура
ва бошқа
ҳужжатлар
|
2910-2990 счётларда акс эттирилган товарларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар, сақланиш жойлари, турлари, нави, баҳоси ва бошқа белгилари бўйича олиб борилади.
Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Материаллар – бу ишлаб чиқаришнинг моддий асосини ташкил этувчи меҳнат предметларидир.
Хом- ашё ва материаллар- маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш (бажариш)да унинг моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметлари.
Ярим тайёр маҳсулотлар ( полуфабрикатлар ) –бу ишловнинг маълум технологик босқичларидан ўтган, лекинда мустақил тайёр материал сифатида тан олиниши мумкин бўлмаган, кейинги ишловга муҳтож меҳнат предметлари.
Тара- бу маҳсулотларни ўрашда, ташишда, сақлашда ишлатиладиган активлар (бутулка, бочка, ящик, халта ва бошқалар);
Асосий материаллар - ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосий компонентини ташкил этадиган хом - ашё материаллар.
Материаллар таннархи-бу уларни сотиб олишга ёки ишлаб чиқаришга кетган барча харажатлар мажмуаси.
Материаллар таннархи –бу ўз кучи билан ишлаб чиқарилган материаллар ва бошқа захираларга кетган бевосита ва билвосита моддий, меҳнат ва бошқа устама харажатлар мажмуаси.
Сотишнинг соф қиймати –бу материалларнинг таннархидан кичик қиймати бўлиб, фақатгина уларни керагидан кўп миқдорда йиғилиб қолганида баҳони пасайтириш ҳолларида вужудга келади.
ФИФО –захираларни келиб тушиш вақтидаги баҳосида чиқим қилиш, яъни биринчи тушум, биринчи чиқим.
АВЭКО- бу заҳиралар қийматини ўртача нархлардаги баҳолар бўйича ҳисобдан чиқариш усули.
ЛИФО- бу заҳираларни охирги тушум баҳосидан бошлаб ҳисобдан чиқариш усули.
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар – бу хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган, қиймати бир бирликга сотиб олиш чоғида Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган меҳнат воситалари ва предметлари.
Тайёр маҳсулот – бу ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |