Дебет 5010 «Касса»
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
б) Нақдсиз сотилганда
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачиларлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
5. Сотилган товаларнинг таннархи ушбу тизимда ҳар бир операциядан кейин топилмайди. У ой охирида қуйидагича топилади:
Сотилган товарлар таннархи
|
=
|
ТМЗнинг бош қолдиғи
|
+
|
ТМЗ хариди
|
-
|
ТМЗнинг ой охирида инвентаризацияда аниқланган қолдиғи
|
Товарлар хисобининг даврий тизимида улар ҳаракатига оид операцияларга қуйидаги ёзувлар қилинади:
А) «Сотилган ТМЗ таннархи» (9120) счётига 9140 «ТМЗлар хариди» счётининг дебетига ёзилган барча сумма ўтказилади, хариддан ортиқ сотилган товарлар таннархи эса дастлаб 2900 «Товарлар» счётидан 9450 “Даврий тизимда ТМЗларни тузатиш” счётига, кейин эса ушбу счётдан «Сотилган ТМЗ таннархи» (9120) счётига ўтказилади.
Б) ТМЗларни сотишдан олинган даромадлар 9020 «ТМЗни сотишдан даромад» счётининг кредитида «Пул маблағлари» ва «Олинадиган счётлар» счётлари билан корреспонденцияланган ҳолда ўтказилади.
В) Вақтинчалик 9120 «Сотилган ТМЗ таннархи» ва 9020 «ТМЗни сотишдан даромад» транзит счётлар ой охирида 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ёпилади, шунингдек охирги счёт, мос равишда, 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойда» счётига ёпилади.
Г) мазкур тизимда «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»ни қуйидаги тарзда тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |