Товар - сотиш учун сотиб олинган моддий активлари.
Улгуржи сотиш –бу товарларни келгусида бошқаларга сотиш ёки истеъмол қилиш учун сотилиши
Чакана сотиш – бу товарларни охирги истеъмолчига сотиш.
Даврий ҳисоб тизими – бу тизим чакана савдо ва овқатланиш шаҳобчаларига тааллуқли бўлиб, унда ҳар бир товарнинг сотилиши қатъий ҳужжатлаштирилмайди, шу сабабли сотилган товарларнинг таннархини ҳар бир ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайди.
Узликсиз ҳисоб тизими – бу омборхоналарда товарларнинг келиб тушуши ва кетиши қатъий ҳужжатлаштириладиган ҳисоб тизими.
Мавзу бўйича назорат саволлари
1. Материаллар нима ва улар бухгалтерия ҳисобида қандай белгилари бўйича акс эттирилади?
2. Материаллар қандай манбалардан кирим бўлади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
3. Материаллар қандай йўллар билан чиқим қилинади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
4. Материаллар қиймати қандай қайта баҳоланади ва унинг натижалари ҳисоби қандай юритилади?
5.Тайёр маҳсулотлар нима ва улар ҳисоби қандай юритилади?
6.Товарлар нима ва улар ҳисоби қандай юритилади?
7.Савдо чегирмалари нима ва улар ҳисоби қандай юритилади?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1. Материаллар
а) корхонанинг моддий техник базасини ташкил этади
б) корхона уларни сотиш учун сотиб олади
в) корхонанинг устав капитал суммасига тенг бўлади
г) ишлаб чиқаришнинг моддий негизини ташкил этади
2. Қуйидагиларнинг қайси бири материалларга кирмайди
а) Товарлар
б) Номоддий активлар
в) Ёқилғи
г) Тара
3. Қуйидагиларнинг қайси бири захиранинг таннархига кирмайди?
а) Сотиб олиш нархи
б) Божхона тўловлари
в) Директорнинг иш ҳақи
г) Ташиб келтириш харажатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |