Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet126/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Муддатли депозит счёти - шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижознинг маблағлари ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ.
Ссуда счёти - белгиланган тартибда мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби юритиладиган счёт.
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит счёти кейин ўринларда унинг асосий счёти бўлиб ҳисобланади. Ушбу асосий счётини очгандан кейин корхона ва ташкилотларнинг миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит счётлар уларнинг иккиламчи счётлари ҳисобланади.
Юридик шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар. Улгуржи савдо корхоналари - ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи счётларни улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очадилар.
Юридик шахслар ўз асосий счётини очгандан кейин улар ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган ҳолда бошқа банкларда миллий ва чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит счётларни ҳам очиш ҳуқуқига эгадирлар.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит счётлар очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
* ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
* давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
* белгиланган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;
* тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари.
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар банк муассасаларида валюта счётини ҳам очишлари лозим. Бунинг учун танланган банк муассасасига бериладиган аризага юқорида номлари зикр этилган тегишли ҳужжатлардан ташқари ташқи иқтисодий фаолиятни юритишга берилган рухсатнома (лицензия) ҳам илова қилинади.
Йўриқномага мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналарга битта банкда маълум бир чет эл валютасида фақат битта талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ очилишига рухсат этилади.
Корхона ва ташкилотларга ссуда счётларни очишга асос бўлиб уларнинг банк муассаси билан тузилган кредит шартномалари ҳисобланади. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг муддати, миқдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда, мижоз учун ссуда счёти очиш тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга ссуда счёти очилади.
Тадбиркорлик субъектларига турли бошқа депозит счётлар (масалан, аккредитив счётлар, банк пластик карталари (БПК) счётлари, чек дафтарчалари счётлари, конвертация счётлари ва бошқалар) уларнинг аризаларига кўра очилади. Ушбу депозит счётлар бўйича банк хизматлари тузилган шартномаларда келтирилган шартларга мувофиқ кўрсатилади.
Корхона ва ташкилотларга счётлар уларни очиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар томонидан икки иш куни мобайнида очилиши шарт.
Банкларда юридик шахсларга очиладиган барча депозит ва ссуда счётлари 20 та рақамдан иборат. Мижозларга берилган ушбу депозит ва ссуда счётлари банкларда уларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
Пул маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • пул маблағлари ҳолати ва ҳаракати устидан доимий назоратни олиб бориш;

  • пул маблағларини кассадан ўз вақтида банкга топширишни назорат қилиш;

  • кассада пул маблағларининг белгиланган минимал миқдоридан кўп миқдоридаги пул маблағларини туриб қолишига йўл қўйилмасликни назорат қилиш;

  • пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;

  • пул маблағлари ҳаракатини ўз вақтида ва тўғри тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш;

  • пул маблағлари бўйича моддий жавобгарликни ўрнатиш, моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб бориш;

  • пул маблағларини бутлигини, талан-тарож бўлиб кетмаслигини доимий назорат қилиш, бунинг учун уларни қонунда белгиланган муддатларда (ҳар ойда) инвентаризациясини ўтказиш ва бошқалар.




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling