*7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар". Ушбу счётда вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади. Фойда солиғи бўйича харажатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича харажатлар корхона томонидан даромадни олиш даъвомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва Корхонанинг Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-шакл) акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқ сифатида юритилади ва 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётининг кредитида акс эттирилади. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётининг дебетидан 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётининг кредитига ўтказилади
Солиқлар ва тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятларнинг ҳисобда акс эттирилиши 10.5-жадвалда келтирилган.
10.5-жадвал
Бюджетга тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг ҳисобда акс эттирилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |