Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
Профессионал хизматлар - бу мазмун-моҳияти, бажариш техника ва технологияси, сифати ва бошқа тавсифлари бўйича махсус билим, амалий кўникма ва тажрибаларни талаб қилувчи, мос равишда, бундай талабларга жавоб берувчи малакали профессионал ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматлардир.
Аудитни профессионал хизматлар сирасига кириши негизида, авваламбор, “аудит” ва “аудитор” атамаларининг моҳияти ва аҳамияти ётади. Ҳаракатдаги қонунларда, меъёрий хужжатларда, дарслик ва ўқув қўлланмаларида ушбу атамаларнинг моҳияти атрофлича ёритилган. «Аудит» - бу лотинча «auditing» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига ўгирилганда «слушаю», рус тилидан ўзбек тилига ўгирилганда эса «эшитаман» маъносини англатади. Рус ва ўзбек тиллари лексиконида ушбу сўзнинг ўзи мавжуд эмас, шунинг учун уни кўчирма сўз сифатида тўлиғича ўзгаришсиз ишлатиш мақсадга мувофиқ21. «Аудитор» – бу лотинча «auditor» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига «слушатель», «ученик», «следователь» маъноларида таржима этилган. Бизнинг тилимизга аудитор сўзини рус тилидан таржима этсак, у мос равишда «эшитувчи», «ўқувчи», «терговчи» маъноларини англатади22. Рус олими профессор П.И.Камышанов аудитга қуйидаги таъриф ва тавсифларни берган: «Аудит – хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил этиш ва назорат қилишнинг нисбатан янги йўналиши», …. «аудит – бу бизнесни ўзига хос экспертизаси»23. «Аудит- бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни, бу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив хужжатларга мувофиқлик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилиши», деб таъкидлайди профессор М.М. Тўлахўжаева24. «Аудит (auditing) –бу даҳлсиз компетент ходим томонидан ахборотларни белгиланган мезонларга мослигини аниқлаш ва холисона хулоса бериши мақсадида хўжалик тизими тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва баҳолаш жараёни”25 «Аудитнинг моҳияти – бозор иқтисодиёти шароитида унинг объектив иқтисодий тараққиёт қонунлари, категориялари, ҳалқаро хамжамиятда тан олинган ҳамда айрим олинган бир конкрет мамлакатда амал қилаётган меъёрий хужжатларнинг талабларига мос текширув объектида унинг барча фаолиятлари рақамлар ёрдамида ифодаланган, махсус тизим асосида хулоса ва таклифлар беришдан иборат», деб ёзади профессор Н. С. Санаев26. Профессор Х.Н.Мусаев аудитнинг моҳиятини қуйидагича эътироф этган: «Аудит –бу муайян ваколатлар берилган шахслар, яъни аудиторлар томонидан хўжалик юритаётган субъектлар фаолиятларининг республикада қабул қилинган қонун-қоидаларга мувофиқлигини текшириш йўли билан баҳолаш ва холисона хулосалар беришдир»27 Ўзбекистон республикасининг 2000 йил 13 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида қонуни»да (2-модда) аудитнинг моҳиятига қуйидагича таъриф берилган: «аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»28. Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ – 677 сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисида қонуни» (3-модда)га кўра: «аудиторлик фаолияти — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти”29. Аудиторлик фаолиятини профессионал хизматлар сирасига кириши қуйидагиларда яна ҳам ёрқин намоён бўлади. Биринчидан, аудиторлик хизматларини кўрсатиш бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот, назорат, таҳлил, банк, молия, суғурта, солиқ, бошқарув, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича, шунингдек текширув усуллари, улар натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш, хато ва камчиликларни аниқлаш, уларни тузатишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш борасида чуқур билим, амалий кўникма ва тажрибаларни талаб қилади. Иккинчидан, аудиторлик хизматларига кирувчи аудиторлик текширувларини ўтказишда аудиторлик фаолияти ҳамда текширилаётган субъектлар ва улар фаолиятига доир қонунлар, халқаро ва миллий стандартлар, шунингдек лицензиялаш талабларига қатъий амал қилиш лозим бўлиб ҳисобланади. Учинчидан, аудиторлик хизматларига кирувчи аудиторлик текширувлари фақат Молия вазирлигининг реестрига киритилган аудиторлик ташкилотлари номидан унинг шу вазирлик томонидан бериладиган махсус малака сертификатига эга бўлган аудиторлари томонидан тузиладиган хўжалик шартномалари асосида амалга оширилади. Тўртинчидан, аудиторлик хизматларини тўғри ўтказиш, улар бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосаларини ҳаққоний ва холислиги учун аудиторлар давлат ва мижозлар олдида қонуний масъул ва жавобгар ҳисобланади. Бешинчидан, аудиторлик хизматлари дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида улар иқтисодиётининг муҳим соҳаси бўлган хизмат кўрсатишнинг алоҳида тармоғи бўлиб ҳисобланади. Ушбу хизматлар макон ва замонда амалга оширилаётган иқтисодий фаолиятнинг муҳим туридир. Халқаро амалиётда, шунингдек бизнинг республикамизда қабул қилинган иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи (ИФУТ)да аудиторлик хизматлари профессионал фаолият сафига киритилган ва унга 69202 фаолият тури коди бириктирилган (16-жадвалга қаранг). 16.1-жадвал Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling