АR = IR * CR * DR
Бу ерда: АR (audit risk) – умумий аудиторлик хатарининг даражаси, яъни молиявий ҳисоботга нотўғри хулоса бериш эҳтимоли;
IR (inherent risk) – ички хўжалик хатарининг даражаси, яъни ҳисобдаги хатолар эҳтимоли;
CR ( control risk ) – назорат тизими хатари даражаси, яъни ички назорат тизимининг самарасизлик эҳтимоли;
DR (detection risk ) -хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар даражаси, яъни хатони топа олмаслик эҳтимоли.
Ички хўжалик хатари (IR) деганда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига ишончсизликни туғдирадиган ички хўжалик омилларидан вужудга келадиган хатар тушунилади. Бундай хатар, масалан, бош бухгалтерни ёки бухгалтерларни ҳисобот йилида кўп маротаба ўзгартирилганлигидан, уларни малакасини пастлигидан, меъёрий хужжатлар билан таъминланганликнинг паст даражасидан, бухгалтерия ходимлари ўртасида функционал мажбуриятларни рационал тақсимланмаганлигидан, иш жараёнларидаги доимий узилишлар ва ходимларнинг мажбурий қўшимча таътилларга чиқариб юборилганлигидан, иш ҳақини ўз вақтида берилмаётганлигидан, сотиш ҳажмини ўтган йилларга нисбатан камайганлигидан ва бошқа ҳоллардан келиб чиқади. Ушбу хатарни аудитор қанчалик паст даражада белгиласа, у шунчалик хулоса қилишда кўп хатога йўл қўйиши мумкин, бу билан у ўзининг умумий аудиторлик хатари даражасини кам белгилаган ҳисобланади. Ички хўжалик хатари даражаси қанчалик юқори деб белгиланса, аудиторлик исботини талаб қиладиган далилларни йиғиш сони шунчалик кўп бўлиши лозим. Фақатгина аудиторлик исботини кўп йиғиб, аудитор ўз хатосини минимумга етказиши мумкин.
Назорат тизими хатари (CR) – бу аудиторнинг корхонада мавжуд ички назорат тизимининг мавжуд ҳолатига, унинг таъсирчанлигига берган баҳосидан келиб чиқадиган хатар. Ички назорат тизимининг мавжудлиги, унинг ҳақиқатда кучли таъсирининг борлиги, самарали фаолият кўрсатаётганлиги аудиторнинг хулосада кам хато қилишининг муҳим омили ҳисобланади. Назорат тизими хатарини паст даражада белгиланиши, албатта, аудитор томонидан йиғиладиган исботлар сонини камайишига олиб келади, бу ўз навбатида аудиторнинг умумий аудиторлик хатарини ошишига сабабчи бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |