Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Аудиторлик хатари турлари даражалари ва аудиторлик исботу-далиллари сони ўртасида боғлиқлик


Download 1.65 Mb.
bet275/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Аудиторлик хатари турлари даражалари ва аудиторлик исботу-далиллари сони ўртасида боғлиқлик



Умумий аудиторлик хатари (AR)

Ички хўжалик хатари (IR)

Назорат тизими хатари
(CR)

Хатоларни топмаслик хатари (DR)

Зарур бўлган исботлар сони

Юқори

Паст

Паст

Юқори

Кам

Паст

Паст

Паст

Ўртача

Ўрта

Паст

Юқори

Юқори

Паст

Кўп

Ўртача

Ўртача

Ўртача

Ўртача

Ўрта

Юқори

Паст

Ўртача

Ўртача

Ўрта

Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича розилик хати –бу дастлабки кузатишлар тугагач буюртмачига тақдим этиладиган ҳужжат. У ўзида дастлабки кузатишларнинг натижалари, аудиторлик текшируви бўйича ҳисобланган иш ҳажми, аудиторлик хатарининг даражаси, таклиф этилаётган қиймат, ишни бажариш бўйича таклиф этилган муддатларни, бажарувчиларни ва бошқаларни акс эттиради.
Аудиторлик хизматлари тўғрисида шартнома – бу аудиторлик ташкилоти ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида аудиторлик текшируви ёки бошқа профессионал хизматларни кўрсатиш бўйича ўзаро муносабатларга статус берувчи юридик ҳужжат. Ушбу шартномада аудиторлик хизматларининг аниқ тури (аудиторлик текшируви, консалтинг, бухгалтерия ҳисобини юритиш, бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва шу каби бошқа профессионал хизматлар), уларнинг қайси давр учун ўтказилиши, ўтказиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарликлари, ишнинг қиймати, форс-мажор ҳолатлар ва бошқалар аниқ кўрсатилади.
Аудит режаси – бу аудитор томонидан тузиладиган, аудиторлик ташкилоти раҳбари ва буюртмачи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган хужжат. Режа ўз ичига аудитни режалаштириш, уни ўтказиш, аудит натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва амалиётга тадбиқ этишга доир барча ишлар рўйхатини, ушбу ишларни бажариш муддатларини, масъул аудиторлар фамилияси, исми-шарифини, буюртмачи ташкилот томонидан жалб этиладиган маъсул ходимларнинг фамилияси ва исми-шарифларини, шунингдек ишни бажаришда натижаларини ифодаловчи ҳужжатлар таркибини. Аудит режаси аудиторлик хизматлари тўғрисидаги шартномага илова сифатида ёки алоҳида ҳужжат сифатида тасдиқланади. Аудит режасининг шакл ва мазмуни аудиторлик текшируви учун намуна сифатида кўргазмали тарзда 17.3-жадвалда келтирилган.
17.3-жадвал

Келишилган
ХХХХ корхона раҳбари
______________
____ _______ й.






Тасдиқлайман

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling