Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet288/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Давр харажатларининг аудити. Давр харажатларининг аудитини қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 040-сатр “Жами давр харажатлари”, 050-сатр “Сотиш харажатлари”, 060-сатр “Бошқарув харажатлари” ва 070-сатр “Бошқа операцион харажатлар”да кўрсатилган ушбу харажатларнинг умумий суммалари текширишга асос қилиб олинади.
Иккинчидан, шундан сўнг тегишли сатрларда кўрсатилган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари ва бошқа операцион харажатлар суммаларининг Бош китобда улар учун очилган счётларнинг маълумотлари билан мослиги текширилади. Ҳисобот ва Бош китобда кўрсатилган маълумотларнинг ўзаро мослиги давр харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро мувофиқлигидан, уларнинг мос келмаслиги эса бундай мувофиқликни таъминланмаганлигидан дарак беради.
Учинчидан, давр харажатларини ҳар бир гуруҳини ташкил қилувчи харажатлар счётлар кесимида ойма-ой харажат моддалари бўйича тизимлаб чиқилади. Бунинг учун 9410 “Сотиш харажатлари”, 9420 “Бошқарув харажатлари” ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётлари бўйича қуйидаги шаклдаги аудиторлик иш ҳужжатлари-жадвалларни тузиш лозим бўлиб ҳисобланади (18.5-жадвалга қаранг).
18.5-жадвал
Давр харажатлари тафсилоти
(9410,9420,9430 счетлар бўйича)

Т/р

Харажат моддаси

Корр. счет

Ойлар

Жами


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling