Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ойлар Ой бошига тугаллан-маган ишлаб чиқариш колдиги Ҳисобот ойида қилинган жами
- Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи
- Ойлар Ой бошига мавжуд тайёр маҳсулот Ҳисобот ойида жами чиқарилган тайёр маҳсулот
- Жами сотиш учун мўлжаллан- ган тайёр маҳсулот Бир бирлик маҳсу-лот
- Сумма Сони Сумма Сони
- Сотиш таннархини текшириш натижалари
- Сотиш тури Счет т/р Ҳисоб бўйича
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи
18.3-жадвал Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи
18.3-жадвалнинг 10 -қаторида келтирилган сумма Бош китобдаги Дт 9110 Кт 2810 ёзуи суммаси билан таққосланади. Агарда ушбу суммалар мос келадиган бўлса, корхона ҳисобида сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи тўғри акс эттирилган деган хулосага келинади. Ушбу суммаларнинг мос келмаслиги ҳисобда сотилган маҳсулотлар таннархини реал акс эттирилмаганлигидан дарак беради. Худди юқоридаги тартибларда сотилган товарлар таннархи ҳам текширилади. Товарлар ҳисобининг узлуксиз тизимини қўллаётган корхоналарда сотилган товарлар таннархини аниқлаш катта муаммо туғдирмайди. Чунки ушбу тизимда ҳар бир товарнинг кирим нархи сотиб олиш баҳоларида ва барча сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни акс эттирувчи гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида аниқланади. Корхоналарда ушбу тартибга амал қилинганликни текшириш ва унга иқрор бўлиш, сотилган товарлар таннархини ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигига кафолат беради. Бироқ, узлуксиз ҳисоб тизимида ҳам товарлар харид нархларини нотўғри аниқланганлиги, мос равишда, сотилган товарлар таннархини нотўғри шаклланишига олиб келади. Шу боис ҳам, мазкур тизимда ҳам товарлар таннархини тўғри аниқланганлиги обдан текширилиши мақсадга мувофиқдир. Товарлар ҳисобининг даврий тизими қўлланилганда, улар таннархини аниқлаш анча мураккаб ҳисобланади. Бунда ҳар бир товар бўйича унинг сотиш таннархини ҳужжатли аниқлаб бўлмайди, айниқса кўп турдаги ва ҳар хил баҳолардаги сонли товарлар чакана сотилган ҳолларда. Шу боис, товарлар ҳисобининг даврий тизимини қўлловчи корхоналарда сотилган товарлар таннархи товар балансига асосан ҳисоб-китоб қилинади. Аудиторлик текширувида ушбу ҳисоб-китобни тўғри қилинганлиги ёки нотғри ҳисоб-китоб қилинганлиги асосланиши, агарда унда четланишга йўл қўйилган бўлса, у ҳолда мазкур четланишни тузатишга оид аниқ тавсиялар берилиши лозим ҳисобланади. Юқорида келтирилган услубий тартибларга асосланилган ҳолда аудиторлар томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи ҳам текширилади. Чунончи, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархини ҳисобда тўғри акс эттирилганлиги улар учун очилган 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счёти тизимида очилган счётлар маълумотлари гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар асосида текширилади. Мос равишда, ушбу счётлар тизимининг дебетида тўпланган харажатларни сотиш таннархига тўғри ўтказилганлиги Дебет 9130 “Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи” Кредит 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёзуви орқали текширилади. Барча фаолият турлари бўйича сотиш таннархига киритиладиган харажатлар реаллиги текширилгач, улар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини ўзида акс эттирувчи қуйидаги шаклдаги аудиторлик иш ҳужжати тузилади (18.4-жадвалга қаранг). 18.4-жадвал Сотиш таннархини текшириш натижалари
Аудиторлик иш ҳужжати сифатида тузилган 18.4-жадвалдан кўриниб турибдики, келтирилган шартли маълумотларга кўра корхонада жами сотиш таннархи бўйича ҳисоб ва ҳисобот ўртасида тафовут йўқ. Текширишда эса тайёр маҳсулотларини сотиш таннархи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда ушбу кўрсаткич 699878 сўмга кўп қилиб кўрсатилганлиги, товарлар таннархи эса 3909122 сўмга кам қилиб, қолган иккита сотиш тури (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) бўйича сотиш таннархи ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эТтирилганлиги аниқланган. Корхона ҳисоботида жами сотиш таннархи 3090766 сўмга ошириб кўрсатилган. Мазкур иш ҳужжати сотиш таннархи бўйича ҳисоб ва ҳисоботдаги четланишларни исботловчи муҳим ҳужжат сифатида аудиторлик ҳисоботига киритилади. Юқоридагилардан ташқари сотиш таннархи бўйича аудиторлик текширувида таннархга киритилган, бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида унга қайта қўшиладиган харажатлар алоҳида текширилиши ҳамда махсус аудиторлик иш ҳужжатлари билан расмийлаштирилиши лозим ҳисобланади. Бундай харажатлар сирасига, чунончи меъёрдан ортиқ материал сарфлари, йўқотишлар ва амортизация ажратмалари, моддий ёрдам ва бошқалар киради. Шунингдек, сотиш таннархи аудитида таннархдан паст нархларда сотилган тайёр маҳсулотлар суммасини алоҳида аниқлаш муҳим роль ўйнайди. Чунки, амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСга тортиладиган база таннархдан паст бўлмаслиги лозим. Соф сотиш нархи таннархдан паст бўлган ҳолларда корхонада бюджетга тўланадиган ҚҚС ҳам камайтириб ҳисобланган бўлади. Шу боис, таннархдан паст нархларда сотилган маҳсулотлар бўйича маълумотларни тизимлаб чиқиш бюджетга ҚҚСни ҳисобланиниши олдини олиш имконини беради.Бундан ташқари сотиш таннархи аудитида харажатларни тасдиқловчи бошланғич хужжатлардаги камчиликлар, бош китобдаги нотўғри ёзувлар ҳам очиб берилади. Шундай қилиб, сотиш таннархи аудитида қуйидаги натижаларга эришилади: * сотилган маҳсулотлар, ишлар, хизматлар, товарларнинг ҳақиқий таннархи тасдиқланади; *сотиш таннархидаги четланишлар аниқланади ва исботланади; *қолдиқ товарлар ва тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи тасдиқланади; *тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархи тасдиқланади; *Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади; * четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Сотиш таннархи аудиторлик хатари юқори бўлган аудит объектларидан бир бўлиб ҳисобланади. Чунончи, қуйидагилар ушбу кўрсаткич бўйича аудиторлик хатарини ошиб кетишига олиб келади: -сотилган товарлар, маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва хизматлар таннархининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганда; -қолдиқ товарлар ва тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи нотўғри тасдиқланганда; -тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархи нотўғри тасдиқланганда; -бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда; -четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling