Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet285/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Сотиш тури

Счет т/р

Ҳисоб бўйича

Аудит текширувида

Четланиш

1

Махсулот сотишдан даромад

9010

2520500315

2520500315

0

2

Товарларни сотишдан даромад

9020

1564850461

1560050461

4800000

3

Ишларни бажаришдан даромад

9031

865462314

865462314

0

4

Хизматлардан даромад

9032

234563589

246215825

-11652236

5

Жами




5185376679

5192228915

-6852236

6

Ҳисобот бўйича




5185376679

5192228915

-6852236

Юқоридагилардан ташқари сотишдан олинган даромадлар бўйича аудиторлик текширувида савдо қоидаларидаги йўл қўйилган бузилишлар кўрсатилади, олдиндан тўлов бўлмаган ҳоллар, бартер, натура тўловига йўл қўйилганлик ҳоллари очиб берилади (агарда улар мавжуд бўлса), шунингдек даромадларни тасдиқловчи счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар, бош китобдаги нотўғри ёзувлар ҳам очиб берилади.


Сотишдан олинган даромадлар бўйича аудиторлик хатарини ошиб кетишига олиб келувчи ҳолатлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- сотиш хажми ҳақиқий суммаси нотўғри топилиши мумкин;
- счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолиниши мумкин;
-савдо қоидалари бузилганлиги кўрсатилмай қолиниши мумкин;
- олдиндан тўлови бўлмаган сотиш ҳоллари аниқланмай қолиниши мумкин;
-бартер ҳоллари ва натура тўловига йўл қўйилганлиги очилмай қолиниши мумкин;
- бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолиниши мумкин;
-четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши мумкин.
Сотиш таннархи аудити. Сотиш таннархи аудити худди сотишдан олинган даромадлар сингари сотиш таннархининг умумий суммасини аниқлашдан бошланади. Бундай маълумотни аудиторлар “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг “Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи” номли 020-сатридан оладилар.
Аудитнинг кейинги босқичида аудиторлар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим ҳисобланади. Авваламбор, сотиш таннархининг қандай фаолият турларига тегишлилиги аниқланади. Буни аудиторлар Бош китобда фаолият турлари бўйича сотиш таннархи ҳисоби учун очилган счётлардан билиб олишлари мумкин. Алоҳида фаолият турлари бўйича сотиш таннархини акс эттирувчи счетлар бўлиб, одатда, 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи», 9120 «Сотилган товарлар таннархи», 9130 «Бажарилган иш ва хизматлар таннархи» счетлар тизимларида очилган счётлар ҳисобланади.
Шундан сўнг, Бош китобда алоҳида фаолият турлари бўйича сотиш таннархи ҳисоби учун очилган счётларнинг 9910 “Якуний молиявий натижалар” счетига ўтказилган йиғиндисини “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 020-сатрида келтирилган суммага мос келиши ёки келмаслиги аниқланади. Ушбу суммаларнинг мос келиши корхонада сотиш таннархи бўйича жорий ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро уйғун ёки уйғун эмаслигидан дарак беради
Сотиш таннархи, маълумки, товарларни харид қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишга кетган харажатларга бевосита боғлиқ. Шу боис, аудитнинг кейинги босқичида алоҳида фаолият турлари бўйича таннарх ҳисоби учун очилган тегишли счётларда акс эттирилган харажатларнинг реаллиги обдон текширилиши лозим. Бунинг учун ҳар бир фаолият тури бўйича таннархни шакллантириш тартиблари ўрганиб чиқилади. Чунончи, сотилган тайёр маҳсулотлар таннархини аниқлаш учун, авваламбор, омбордаги тайёр маҳсулотлар қолдиғи таннархи, шунингдек ишлаб чиқаришдан кирим қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи тўғри аниқланганлиги, улар асосида ҳар бир бирлик маҳсулотнинг таннархи тўғри калькуляция қилинганлиги текширилиши лозим бўлади. Одатда, бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилганда ва сотилганда, ушбу жараён оғир кечмайди. Турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва уларни сотишга ихтисослашган корхоналарда мазкур жараён бирмунча оғир кечади. Бундай ҳолда алоҳида олинган тайёр маҳсулотлар таннархини тўғри белгиланиши улар бўйича ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счёти тизимида назарда тутилган махсус счетларда алоҳида олиб борилганлигига ва, мос равишда, ушбу счётлар асосида алоҳида олинган тайёр маҳсулотлар бир бирлигининг ўртача таннархи тўғри белгиланганлигига бевосита боғлиқдир. Мазкур тартибларга корхонада амал қилинганлик тайёр маҳсулотлар таннархини уларнинг ҳар бир тури бўйича тўғри топилганлигини текширишни анча осонлаштиради. Аксинча, ушбу тартибларга корхонада амал қилинмаганлик аудиторлар томонидан тайёр маҳсулотлар таннархини уларнинг ҳар бир тури бўйича тўғри топилганлигини текширишда қийинчиликларни туғдиради.
Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи реаллигини аниқлаш учун бош китобдаги Дебет 9110 “Сотилган маҳсулотлар таннархи” Кредит 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” ҳамда Дебет 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” ва 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлари ёзувлари суммалари ойма-ой текшириб чиқилади. Бунда асосий ахборот манбаи бўлиб ҳар бир маҳсулот тури бўйича очилган 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ва 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”счетлари, шунингдек ҳар ойлик ишлаб чиқариш ҳисоботи ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар ҳисобланади. Текшириш натижаси қуйида келтирилган аудиторлик иш ҳужжатлари шаклида расмийлаштирилади (18.2, 18.3-жадвалларга қаранг).
18.2-жадвал

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling