Дедукция усулида текширишга молиявий ҳисобот шаклларида минг сўм бирлигида келтириладиган барча кўрсаткичлар асос қилиб олинади. Кейин ушбу кўрсаткичларнинг реаллиги дастлаб уларга Бош китобда очилган синтетик счётлар, кейин журнал-ордерлар ва қайдномаларда юритилган аналитик счётлар кесимларида ҳисобот даврлари (ойлар, чораклар ва йил якуни) кесимларида гуруҳлаб чиқилади. Шу тартибда гуруҳланган маълумотлар кейин гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар асосида тизимланади. Ахборотларни бошланғич ҳужжатлар асосида тўплаш чоғида бирданига уларнинг тўғри тузилганлиги текширилади. Тўпланган бошланғич маълумотларни аналитик счётлар учун очилган журнал-ордерлар ва қайдномаларга, журнал-ордерлар ва қайдномаларнинг жамлама маълумотларини Бош китобда очилган счётлар маълумотларига, Бош китобда очилган синтетик счётларнинг жамлама маълумотларини «Бухгалтерия баланси», «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» ва ҳисоботнинг бошқа шаклларида акс эттирилган йиғма маълумотларга таққослаш йўли билан ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро уйғунлиги ёки улар ўртасида фарқлар борлиги аниқланади. Ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг мос келиши текширилаётган объект ҳисобини тўғри олиб борилганлигидан, мос келмаслиги эса хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигидан дарак беради. Мос келмаслик аудитордан четланишлар бўйича кейинги исботу- далилларни йиғишни талаб этади. Худди шундай кетма-кетлик, маълумотларни йиғиш тартиби аудитда молиявий ҳисоботнинг барча кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Шундай қилиб, аудиторлик текширувини барча объектлар бўйича индукция ва дедукция усуллари бўйича қуйидаги умумий методологик тартибга амал қилинган ҳолда ўтказиш мумкин (18.1-чизма).
Бухгалтерия баланси ва ҳисоботнинг бошқа шаклларининг кўрсаткичлари
Бош китоб маълумотлари
Аналитик ҳисоб регистрлари ва қайд этиш журналлари маълумотлари
Хўжалик фаолияти кўрсаткичларини тасдиқловчи бошланғич хужжатлар
Корхоналар молиявий хўжалик фаолиятини ташкил қилувчи жараёнлар, операциялар ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар
Do'stlaringiz bilan baham: |